Get Mystery Box with random crypto!

Печкага ўтин ташлаётган она Қиш. Қишлоқда тонг ота бошлади. | Икром Аввалбоев саҳифаси

Печкага ўтин ташлаётган она

Қиш. Қишлоқда тонг ота бошлади.

Онам ҳовури пасайган печкага ўтин ташлайди. "Жонҳузур"нинг чарсиллаб, гуриллаб ёнишини кўрпага ўраниб ётганча томоша қиламан. Хона бир зумда исиб кетади – қандай ёқимли.

Эрталаб кўпинча сариёғ солинган қайноққина сут ичамиз. Мактабга кечикаётган бўлсак онам сутимизга нон тўғраб қўяди.

...Эшик биров тепиб юборгандай шарақлаб очилади. Ташқаридан синглим билан укам уриниб-суриниб кириб келади. Улардан кейин отам кўринади. Биламан, эрталабдан отам ҳовлининг қорини кураган. Бу икковлон қори очилган жойларни супуриб тозалаган – мириқиб ўйнаган.

Шу дамда ўша болалик чоғларини жуда-жуда соғиняпман.

Шаҳар. Эрталабдан қишлоққа – отамга телефон қиламан. Секин гапиради, укамнинг ўғли ҳали уйғонмаганини айтади. Данагидан мағзи ширинда.

– Ота, энам яхшими? Нима қиляпти?

– Энанг – бардам! Печкага ўтин ташлаяпти...

Укамнинг ўғлига – неварамга бирам ҳавасим келяпти.

Икром Аввалбоев

 https://t.me/Avvalboyev