Get Mystery Box with random crypto!

AVTO YURIST

Kanal manzili: @avtoyurist_uz
Toifalar: Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 206.28K
Kanalning ta’rifi

Барчаси автомобил ҳақида. 💰Реклама учун: @Avtoyurist_admin
Канал № 0003337171 - сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади
🖨Саволингиз бу́лса: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 593

2021-05-07 06:17:26
Мана буни ҳақиқий "сборка" деса бўлади

@avtoyurist_uz
37.0K views03:17
Ochish/sharhlash
2021-05-06 16:44:32
Ўзингизни синаб кўринг!

ТЎҒРИ ЖАВОБНИ БИЛИШ
25.9K views13:44
Ochish/sharhlash
2021-05-06 14:48:53 Жисмоний шахсларга ЯТТ сифатида таксичилик қилишга рухсат берилди

2022 йил 31 декабргача
муддатга эксперимент тариқасида якка тартибдаги тадбиркорларга 4 та ўриндиқли енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилмоқда. Бу борада президент қарори қабул қилинди. Якка тартибдаги тадбиркорларга такси фаолияти билан шуғулланиш учун бошланғич тўлов 5 баробарга камайтирилиб 690 минг сўмни, ойлик тўлов 1,5 баробарга камайиб 425 минг сўмни ташкил қилади.

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркор сифатида такси фаолияти билан шуғулланиш фақатгина мижозларни излаш бўйича интерактив хизмат кўрсатувчи компаниялар (агрегаторлар) хизмати орқали амалга оширилади.

@avtoyurist_uz
35.0K viewsedited  11:48
Ochish/sharhlash
2021-05-06 11:31:12 Тадбиркорлар 1-июндан "права" имтиҳонларини ўтказиши мумкин бўлади

Ҳукумат қарорига кўра , талабгор тадбиркор нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш литсензиясига эга бўлиши керак. Уларга барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилди.

@avtoyurist_uz
33.7K views08:31
Ochish/sharhlash
2021-05-06 09:07:03
Ҳайдовчилар уч хил ҳужжатни кўрсатиш мажбуриятидан озод бўлади

Ишончнома, техпаспорт ва "тонировка" рухсатномаси
электрон шаклга ўтказилади 1 сентябрдан бошлаб бу ҳужжатларни ҳайдовчилардан сўраш тартиби бекор қилинади.

@avtoyurist_uz
38.3K views06:07
Ochish/sharhlash
2021-05-06 07:01:01
Мана ҳақиқий маҳорат, ключлар билан Jingle Bells

@avtoyurist_uz
38.0K views04:01
Ochish/sharhlash
2021-05-06 07:00:57
#Диққат узоқ кутилган Акция

Рамазон ойи муносабати билан сиз севган Alhadaya маҳсулоти учун 30% чегирма эълон қилинди. Шунингдек тоғ асали Рамазон ҳадияси сифатида берилади.


Табиий маҳсулотни чегирмада сотиб олинг.

ALHADAYA - ЮҚОРИ СИФАТЛИ ҚОРА СЕДАНА ЁҒИ КАПСУЛАСИ

ҲАЛОЛ
ТАБИИЙ
БИОЛОГИК АКТИВ МОДДА

Чегирмадаги маҳсулотлар сони чегараланган
Шошилинг

+998998038886
@Al_hadaya_3

https://telegram.me/joinchat/TeJCyzFcDKe04eX9

Реклама
34.6K views04:00
Ochish/sharhlash
2021-05-05 18:49:01 #Ҳайдовчиларга_эслатма

Қуйидаги жой ва ҳолатларда тўхташ тақиқланади:

трамвай йўлларида, шунингдек бевосита уларга яқинроқда трамвайлар ҳаракатланишига халақит берадиган бўлса;
туннелларда, темир йўл кесишмаларида;

бир йўналишда ҳаракатланиш учун учтадан кам бўлаги бўлган кўприк, йўл ўтказгич ва эстакада ҳамда уларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан тўхтаб туриш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно);

тўхтаган транспорт воситаси билан сидирға чизиқ (қатнов қисмининг четини белгиловчи чизиқдан ташқари), ажратувчи бўлак ёки қатнов қисмининг қарама-қарши чети орасидаги масофа 3 метрдан кам бўлган жойларда;

пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 5 метрдан кам масофа қолганда;

қатнов қисмининг хавфли бурилишларида;

лоақал бир йўналишдаги кўриниш масофаси 100 метрдан кам бўлган йўл дўнгликлари яқинида;

қатнов қисми кесишмаларида ва кесишаётган қатнов қисми четига 5 метрдан кам масофа қолганда (уч томонлама кесишмаларда (чорраҳаларда) ёндан туташган йўлнинг сидирға чизиқ ёки ажратувчи бўлак билан ажратилган қарама-қарши томони бундан мустасно);

бекат майдончаларида, йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойларида, жумладан, 1.17 чизиғи билан белгиланган, улар бўлмаганда эса йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойи белгилари ва бекатдан ҳаракатланиш йўналиши бўйлаб (етмасдан ва ўтиб кетиб) 15 метрдан кам масофада. (йўналишли транспорт воситалари ҳаракатига халақит бермаса йўловчиларни чиқариш ёки тушириш учун тўхташ бундан мустасно);

транспорт воситаси светофор ишоралари, йўл белгиларини бошқа ҳайдовчилардан тўсиб қўядиган, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига (кириш ва чиқишига) имкон қолдирмайдиган ёки пиёдаларнинг ҳаракатига халақит берадиган жойларда;

3.27 йўл белгиси ёки 1.4 йўл чизиғи
таъсири доирасида.

Асос: Йўл ҳаракати Қоидалари

@avtoyurist_uz
21.6K views15:49
Ochish/sharhlash
2021-05-05 18:29:53
#Диққат_савол

Ушбу вазиятда қувиб ўтишга рухсат этиладими

https://t.me/shopirlar/13695
21.9K views15:29
Ochish/sharhlash
2021-05-05 14:09:32 Кечаги жаримаси бўлса ЙПХ ходими автомашинани жарима майдончасига олиб кириши юзасидан ёзган мақоламиздан сўнг бизга бирқанча мурожаатлар келиб тушди.

Обуначимиз ёзмоқда

1-савол. Ҳозирда ЙПХ ходимининг ПЛАНШEТИ бўлса ҳам, бошлиғини ёзма кўрсатмаси керакми?

Албатта рахбарнинг ёзма кўрсатмаси керак.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига асосан Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда, транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмасига биноан олиб кириши белгиланган.

Бу дегани ЙПХ ходимининг планшети бўладими бошқа нарсаси бўладими раҳбарининг ёзма кўрсатмаси бўлмаса автомобилингизни жарима майдонига олиб кира олмайди. Қонунда шундай ёзилган унга ҳамма бўйсунишга мажбур.
(ЙПХ ходими планшетида жаримани аниқласа автомашинани жарима майдончасига олиб киришга ҳақли дейилмаган)

2 - савол. Агар мен Фарғона вилоятидан бўлсам, бошқа вилоятдаги ЙПХ ходими мени тўхтатиб, планшетида жаримам борлигини аниқласа, ҳам ёзма кўрсатма бўлиши керакми?

Албатта сиз қайси вилоятда бўлишингиздан қатъий назар раҳбарнинг ёзма кўрсатмаси бўлиши керак.

3 - савол. Раҳбарнинг ёзма кўрсатмаси тахминан мазмуни қандай бўлиши мумкин.

Масалан қуйидаги мазмунда бўлиши мумкин.
Палончиёв Аҳмад 03.06.2020 йилда йўл ҳаракати қоидасининг полон бандига зид равишда ҳаракатланганлиги сабабли МЖТКнинг палон моддаси палон бандига асосан жарима қўлланилган. жарима солиш ҳақида қарор чиқарилганига 100 кундан ошиқ вақт бўлганига қарамасдан жаримани тўламасдан келмоқда. Шу муносабат билан МЖТКнинг 291-моддасига асосан Палончиёв Аҳмаднинг автомобили жарима тўлангунга қадар жарима майдончасига жойлаштирилсин.

Ёзма
кўрсатмада айнан сизнинг исм шарфингиз ёзилиши керак.

Кейинги мақоламизда Агар ЙПХ ходими МЖТКнинг 291-моддаси талабига зид равишда раҳбарнинг ёзма рухсатномаси бўлмай автомобилингизни жарима майдончасига олиб кирган тақдирда сиз қандай ҳаракат қилишингиз лозимлигини тушунтираман.

@avtoyurist_uz
32.0K views11:09
Ochish/sharhlash