Get Mystery Box with random crypto!

Кечаги жаримаси бўлса ЙПХ ходими автомашинани жарима майдончас | AVTO YURIST

Кечаги жаримаси бўлса ЙПХ ходими автомашинани жарима майдончасига олиб кириши юзасидан ёзган мақоламиздан сўнг бизга бирқанча мурожаатлар келиб тушди.

Обуначимиз ёзмоқда

1-савол. Ҳозирда ЙПХ ходимининг ПЛАНШEТИ бўлса ҳам, бошлиғини ёзма кўрсатмаси керакми?

Албатта рахбарнинг ёзма кўрсатмаси керак.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига асосан Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда, транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмасига биноан олиб кириши белгиланган.

Бу дегани ЙПХ ходимининг планшети бўладими бошқа нарсаси бўладими раҳбарининг ёзма кўрсатмаси бўлмаса автомобилингизни жарима майдонига олиб кира олмайди. Қонунда шундай ёзилган унга ҳамма бўйсунишга мажбур.
(ЙПХ ходими планшетида жаримани аниқласа автомашинани жарима майдончасига олиб киришга ҳақли дейилмаган)

2 - савол. Агар мен Фарғона вилоятидан бўлсам, бошқа вилоятдаги ЙПХ ходими мени тўхтатиб, планшетида жаримам борлигини аниқласа, ҳам ёзма кўрсатма бўлиши керакми?

Албатта сиз қайси вилоятда бўлишингиздан қатъий назар раҳбарнинг ёзма кўрсатмаси бўлиши керак.

3 - савол. Раҳбарнинг ёзма кўрсатмаси тахминан мазмуни қандай бўлиши мумкин.

Масалан қуйидаги мазмунда бўлиши мумкин.
Палончиёв Аҳмад 03.06.2020 йилда йўл ҳаракати қоидасининг полон бандига зид равишда ҳаракатланганлиги сабабли МЖТКнинг палон моддаси палон бандига асосан жарима қўлланилган. жарима солиш ҳақида қарор чиқарилганига 100 кундан ошиқ вақт бўлганига қарамасдан жаримани тўламасдан келмоқда. Шу муносабат билан МЖТКнинг 291-моддасига асосан Палончиёв Аҳмаднинг автомобили жарима тўлангунга қадар жарима майдончасига жойлаштирилсин.

Ёзма
кўрсатмада айнан сизнинг исм шарфингиз ёзилиши керак.

Кейинги мақоламизда Агар ЙПХ ходими МЖТКнинг 291-моддаси талабига зид равишда раҳбарнинг ёзма рухсатномаси бўлмай автомобилингизни жарима майдончасига олиб кирган тақдирда сиз қандай ҳаракат қилишингиз лозимлигини тушунтираман.

@avtoyurist_uz