Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳайдовчиларга_эслатма Қуйидаги жой ва ҳолатларда тўхташ тақи | AVTO YURIST

#Ҳайдовчиларга_эслатма

Қуйидаги жой ва ҳолатларда тўхташ тақиқланади:

трамвай йўлларида, шунингдек бевосита уларга яқинроқда трамвайлар ҳаракатланишига халақит берадиган бўлса;
туннелларда, темир йўл кесишмаларида;

бир йўналишда ҳаракатланиш учун учтадан кам бўлаги бўлган кўприк, йўл ўтказгич ва эстакада ҳамда уларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан тўхтаб туриш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно);

тўхтаган транспорт воситаси билан сидирға чизиқ (қатнов қисмининг четини белгиловчи чизиқдан ташқари), ажратувчи бўлак ёки қатнов қисмининг қарама-қарши чети орасидаги масофа 3 метрдан кам бўлган жойларда;

пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 5 метрдан кам масофа қолганда;

қатнов қисмининг хавфли бурилишларида;

лоақал бир йўналишдаги кўриниш масофаси 100 метрдан кам бўлган йўл дўнгликлари яқинида;

қатнов қисми кесишмаларида ва кесишаётган қатнов қисми четига 5 метрдан кам масофа қолганда (уч томонлама кесишмаларда (чорраҳаларда) ёндан туташган йўлнинг сидирға чизиқ ёки ажратувчи бўлак билан ажратилган қарама-қарши томони бундан мустасно);

бекат майдончаларида, йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойларида, жумладан, 1.17 чизиғи билан белгиланган, улар бўлмаганда эса йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойи белгилари ва бекатдан ҳаракатланиш йўналиши бўйлаб (етмасдан ва ўтиб кетиб) 15 метрдан кам масофада. (йўналишли транспорт воситалари ҳаракатига халақит бермаса йўловчиларни чиқариш ёки тушириш учун тўхташ бундан мустасно);

транспорт воситаси светофор ишоралари, йўл белгиларини бошқа ҳайдовчилардан тўсиб қўядиган, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига (кириш ва чиқишига) имкон қолдирмайдиган ёки пиёдаларнинг ҳаракатига халақит берадиган жойларда;

3.27 йўл белгиси ёки 1.4 йўл чизиғи
таъсири доирасида.

Асос: Йўл ҳаракати Қоидалари

@avtoyurist_uz