2021-01-31 18:34:22
ТОҒУТ КИМ? ТОҒУТ НИМА?Тоғут – «туғён» сўзидан олинган умумий лафз бўлиб, ҳаддан ошишликка далолат қилади. Тоғутлар бир неча хил бўлиб, уларнинг энг каттаси эса Аллоҳ азза ва жаллани қўйиб ибодат қилинадиган ва у мана шундан рози бўлган кимсадир.
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Тоғутлар кўп бўлиб, асосийлари бештадир:
1 – Иблис лаънатуллоҳ;
2 – Ўзига ибодат қилинишига рози бўлган кимса;
3 – Инсонларни ўзига ибодат қилишга чақирган кимса;
4 – Ғайб илмини даъво қилган;
5 – Аллоҳ нозил қилмаган ҳукм билан ҳукм қилган».
Келинг, бешинчи ўринда зикр этилган тоғут турини батафсил кўриб чиқамиз.
Аллоҳ нозил қилмаган ҳукм билан (ҳалол деб эътиқод қилиб) ҳукм қилган. Уларга қонунлар жорий қилиб, шариатни бекор қилган ва уни ўрнига қонунларни чиқарган ҳокимлар киришади. Улар тоғутлардир.
Аллоҳ нозил қилмаган ҳукмлар билан ҳукмронлик қилган инсон Қуръон далолат қилган маъноларга кўра тоғутдир: «(Айрим) кимсаларнинг тоғутга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга (тоғутга) куфр келтиришлик буюрилган эди» (Нисо: 60).
Кимки қасддан (ҳалол деб эътиқод қилиб) Аллоҳ нозил қилмаган ҳукм билан ҳукм қилса, у тоғут бўлади.
Энг олий тоғут фиръавн бўлганидан хабарингиз бор. Унга Аллоҳ Жаҳаннамнинг энг тубини тайёрлаб қўйгани барчамизга маълум. Қолган тоғутлар ҳам Жаҳаннамдан "баҳраманд" бўлишларига ҳеч шак-шубҳа йўқ.
"Улардан бирон кимса (тоғут): «Мен ҳам (Аллоҳдан) ўзга бир илоҳман», деса, бас, Биз ўшани Жаҳаннам билан жазолармиз. Биз барча золим-мушрикларни ҳам ана шундай жазолаймиз" (Анбиё: 29).
"Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳгагина ибодат қилинглар ва тоғутдан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз" (Наҳл: 36).
Манбалар асосида тайёрланди@at_taqva
9.0K views15:34