Get Mystery Box with random crypto!

#репост КЕТАМАН Бахтим эди наҳотки тушим, Осмонларни тешарди | narbekov_official

#репост

КЕТАМАН

Бахтим эди наҳотки тушим,
Осмонларни тешарди муштим.
Қара, энди қай ҳолга тушдим,
Қўйвор мени, Ойга кетаман.

Ишонганим мендан юз бурди,
Севган ёрим дилга тиғ урди.
Шунчалик ҳам пешонам шўрми?
Хиёнат йўқ жойга кетаман.

Мени қайта ўйлатолмайсан,
Йиғлаб кўнглим юмшатолмайсан.
Қўй, барибир тўхтатолмайсан,
Бир бўтана сойга кетаман.

Чақириб кўр мени дон билан,
Бағринга бос қани жон билан.
Юрагимдан оққан қон билан
ўзим қорган лойга кетаман.

Ранжидингми сўзимдан ёмон,
Ҳазил эди ҳаммаси, ишон.
Ўзинг ўйла, ахир, онажон,
Сени ташлаб қайга кетаман.

Аслиддин Норбек