Get Mystery Box with random crypto!

Ўзи умуман Манчестер Юнайтеднинг кеча ва бугунги «боши айланиш | Асланов билан футбол

Ўзи умуман Манчестер Юнайтеднинг кеча ва бугунги «боши айланишлари», Рабьо, Арнаутович, Гакпо, Сарр ва ҳатто Мората ҳақидаги хабарлар 8 йил олдинги воқеаларни эсга соляпти.

Ўшанда, Давид Мойес даврида тубга тушиб, ўзига ишончини йўқотган жамоага Луи ван Гаал мураббийликка келади. Файласуф тренер футболчиларни бошқача ўйнашга ўргата бошлайди ва мавсумолди ўйинларда «Ливерпуль», «Реал» ва «Барселона» мағлубиятга учратилади. Ҳаммаси зўр.

Аммо мавсумнинг биринчи ўйинда жамоа «Олд Траффорд»да «Суонси»дан 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрайди-ю, паника бошланади. Дастлаб, Анхел Ди Мария, кейин эса, трансфер ойнасининг сўнгги кунида Фалькао олиб келинади.

Ўхшаш-а?