Get Mystery Box with random crypto!

Манбаларнинг бирининг айтишича, Адриан Рабьонинг онаси ва аген | Асланов билан футбол

Манбаларнинг бирининг айтишича, Адриан Рабьонинг онаси ва агенти Вероника Рабьо ўғлининг «МЮ»га ўтишига рози бўлишидан аввал «Монако»нинг натижасини кутмоқчи экан.

Гап шундаки, бугун французлар ЕЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун жавоб баҳсида майдонга тушади. Агар «Монако» ЕЧЛ йўлланмасини оладиган бўлса, клуб Рабьо учун фаворитга айланармиш.

Қизиғи, французлар ПСВ га қарши (биринчи ўйин 1:1) ўйнашади. ПСВ нинг вингери Коди Гакпога ҳам манчестерликлар қизиқиш билдиришган. Гакпонинг сотилиши клубнинг ЕЧЛдаги тақдирига ҳам боғлиқ.

Яъни, «Монако» ютса, Рабьо Монакога кетади ва инглизлар Гакпони олиши мумкин. Акси бўлса, Рабьо Юнайтедга келади, ПСВ эса, Гакпони сотишга рози бўлмайди.

Цирк :)

@aslanov_futbol