Get Mystery Box with random crypto!

Алимовнинг мана бу видеопостидан сўнг олдинроқ ўқиган бир маъл | Asimtota📡 (БЛОГ)

Алимовнинг мана бу видеопостидан сўнг олдинроқ ўқиган бир маълумот ёдимга тушди.
Сизларга ҳам илиндим.

Нима учун жисмоний машқлар нафақат танангизга, балки миянгизга ҳам керак

1. Миянинг фаоллиги ошади
Тадқиқотчилар аэробика машқлари мия тўлқинларининг амплитудаси ва частотасининг ўзгаришига сабаб бўлишини аниқладилар. Кўпроқ бета-тўлқинлар пайдо бўлади, демак, одам шу дақиқада кўпроқ диққатли ва эътиборлироқ бўлади.

2. Мия маълумотни яхшироқ қабул қилади
Спорт тафсилотларга кўпроқ эътибор қаратишга ва концентрацияни йўқотмасликга ёрдам беради. Фаол одам фон шовқинига чалғимасдан, вазифани яхшироқ бажаради, шунингдек пайдо бўлган муаммоларни дарҳол сезиши ва уларга муносабат билдириши мумкин.

3. Мия функциялари мувозанати сақланиб қолинади
Жисмоний машқлар пайтида мия глюкоза ёки бошқа углеводларни парчалайди. Олимлар ушбу ёқилғининг бир қисми асаб тизимидаги импульсларни узатувчи нейромедиатор ёки нейротрансмиттерлар, кимёвий моддалар яратиш учун ишлатилишини аниқладилар.

@asimtota