Get Mystery Box with random crypto!

​1964 йил 20 октябрда Калифория штатида дунёга келган қизалоққ | Asimtota📡 (БЛОГ)

​1964 йил 20 октябрда Калифория штатида дунёга келган қизалоққа Камала деб исм қўйишди. Камаланинг ота-онаси Британия колонияларидаги мамлакатлардан келган муҳожирлар эди: отаси ямайкалик Доналд Ҳаррис ва онаси ҳиндистонлик Шамала Гопалан.

Доналд Жаспер Ҳаррис иқтисодчи, Шамала Гопалан эса эндокринология йўналишида фаолият олиб борган. Камала ва унинг синглиси Мая ёшлигидан сифатли таълим олишган. Бугун яхши таълим ва кучли ақл билан буюк давлатнинг энг юксак лавозимларидан бирига эришди.

Ахир бу Америка дейишга шошилманг! Ҳаётда сифатли таълим ва доимо ҳаракатда бўлишлик инсонни шахс сифатида шакллантиради ҳамда халқ орасида қадрини оширади. Қаерда ва қандай шароитида бўлишдан қатъи назар илм олишдан тўхтаманг. Фақатгина илм орқали америкалик муҳожирдан АҚШ вице-президентига айланиш, уйининг гаражида буюк компанияга асос солиш, камида яхши дорамад қиладиган ўз соҳасининг энг зўр мутахассиси бўлиш мумкин.


@Asimtota