Get Mystery Box with random crypto!

Шок! Шок! Шок!!! Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг ўғлими?! Шу | Асанов формати

Шок! Шок! Шок!!!

Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг ўғлими?!

Шу мавзуда ёзмаган қолмади. Автоблогерам, ижтимоий блогерам, бошқасиям. Ўлларинг, хайпожёрлар.

Деяпти баъзилар. Бир мен қолгандим, мана энди менам ёздим. Чунки бу мавзуда ёзиш керак. У муҳим!

Биринчидан, Шерали Жўраев — шоу-бизнес эмас, попса эмас; ўзбек санъатида чуқур из қолдирган санъаткор. Уни ва унинг атрофидаги гапларни ҳамма муҳокама қилиши табиий ҳол.

Иккинчидан, марҳум ижодкорларнинг мероси атрофидаги тортишувлар муаллифлик ҳуқуқи деган масала кўтарилишига яхшигина хизмат қилади. Толкиннинг асарлари атрофида тортишув бўлмаган дейсизми? Артур Конан Дойл бўйича-чи? Бу — кўп учрайдиган ҳолат, шоу-бизнесдан ташқарига чиқадиган масала.

Учинчидан, ёритишга, ракурсга боғлиқ ҳаммаси. Масалан, оталик масаласи, муаллифлик ҳуқуқи масаласи кўтариляпти. Жўраевлар оиласи — бу муаммоларни долзарблаштириб берадиган кейс. Журналистикаси ривожланган жамиятларда бой оилаларда шундай тортишувлар келиб чиқса, журналистлар шу оила билан чекланмай, кейс ўлароқ жамиятдаги муаммоларни кўтаради; отасиз ўсган, тан олинмаган фарзандларнинг жамиятда ўрнини топишда қийналиши ва бошқа масалаларни ўртага ташлайди.

Қани биздаям шундай журналист ва блогерлар борми, Жўраевлар мисолида жиддийроқ ижтимоий масалаларни кўтарадиган? Мана шуни кутяпман мен.

@AsanovEldar