Get Mystery Box with random crypto!

Кўплар линкни босиб, ўқиб кўрмайди, шунга Туркистон миллий мар | Асанов формати

Кўплар линкни босиб, ўқиб кўрмайди, шунга Туркистон миллий маршининг матнини шу ерга ташлаб қўяман. Ўқиб кўринг, ўзгача руҳияти бор, зарбдор эшитилади, ҳатто куйини тасаввур қиласиз. Чинакам мадҳия, ҳатто бугун ҳам миллий рамз сифатида фойдаланса бўлади. Совет давридан қолган рамзлардан анча жонли, руҳиятли.

Озод турк байрами

Кўз очинг, боқинг ҳар ён!
Қардошлар, қандай замон!
Шодликка тўлди жаҳон!
Фидо бу кунларга жон!

Нақорат:

Туркистонлик — шонимиз, Туронлик — унвонимиз,
Ватан — бизнинг жонимиз, фидо ўлсун қонимиз!

Бизлар темир жонлимиз!
Шавкатлимиз, шонлимиз!
Номусли, виждонлимиз!
Қайнаган турк қонлимиз!

Нақорат:

Туркистонлик — шонимиз, Туронлик — унвонимиз,
Ватан — бизнинг жонимиз, фидо ўлсун қонимиз!

Бўлди кенглик, зўрлик йўқ,
Берилди бизга ҳуқуқ!
Тараққийга йўл очуқ!
Жаҳолатга йўл ёпуқ!

Нақорат:

Туркистонлик — шонимиз, Туронлик — унвонимиз,
Ватан — бизнинг жонимиз, фидо ўлсун қонимиз!

Мухторият олинди,
Ишлар йўлга солинди,
Миллий маршлар чолинди,
Душман ўртансун энди!

Нақорат:

Туркистонлик — шонимиз, Туронлик — унвонимиз,
Ватан — бизнинг жонимиз, фидо ўлсун қонимиз!

Шодлик, хурсандлик чоғлар,
Кетсун юракдан доғлар,
Ватан боғиндан зоғлар!
Селкулласун байроғлар!

Нақорат:

Туркистонлик — шонимиз, Туронлик — унвонимиз,
Ватан — бизнинг жонимиз, фидо ўлсун қонимиз!

Ҳуррият — байроғимиз,
Адолат — ўртоғимиз,
Хурсанд бўлган чоғимиз
Мевалансун боғимиз!

Нақорат:

Туркистонлик — шонимиз, Туронлик — унвонимиз,
Ватан — бизнинг жонимиз, фидо ўлсун қонимиз!

Турк бешиги — Туркистон!
Ери олтун, тоғлари кон!
Болаларинг қаҳрамон!
Ватан учун берур жон!

Нақорат:

Туркистонлик — шонимиз, Туронлик — унвонимиз,
Ватан — бизнинг жонимиз, фидо ўлсун қонимиз
!

@AsanovEldar