Get Mystery Box with random crypto!

Янглиш ахборот айланяпти, дўстлар. Чўлпоннинг 'Гўзал Туркистон | Асанов формати

Янглиш ахборот айланяпти, дўстлар. Чўлпоннинг "Гўзал Туркистон" шеъри - Туркистон миллий марши эмас. У кечаги байрамда қўйилгани яхши бўлди албатта, аммо Туркистон миллий марши бошқа. "Гўзал Туркистон", адашмасам, яқин йилларда куйга солинди.

Туркистон маршининг шеърини Чўлпон Туркистон мухторияти тузилгани муносабати билан ёзган. Мазмунидан ҳам бу билинади - қувонч, келажакка ишонч руҳи уфуриб турибди, қолаверса, вазни ҳам мадҳияга мосроқ. Шеърнинг оти - "Озод турк байрами".

Шеър миллий марш ўлароқ қабул қилинган, лекин унга куй басталашга улгуришмаган - мухторият йўқ қилинган. Шеър тақиқланган, аммо бир муддат халқ ҳофизлари томонидан куйланган, қолаверса, мухторият ҳукумати тарқатган варақаларда бизгача сақланиб қолган. 1980-йилларда шу варақалар асосида шеър чоп этилган.

Туркистон марши матни ва тарихи ҳақида батафсилроқ бу ерда ўқинг.

@AsanovEldar