Get Mystery Box with random crypto!

​Мен кеча айтган ижтимоий муҳокама ўз натижасини бермоқда, дўс | Асанов формати

​Мен кеча айтган ижтимоий муҳокама ўз натижасини бермоқда, дўстлар. Мана либераллар клерикалларни китоб ўқишга мажбур қилмоқда! Мубашшир Аҳмад атеистларни "тушуниш", уларга қарши "илмий курашиш" учун христиан фундаменталистларнинг китобларига мурожаат эта бошлади. Иккита момент бор:

- китоб муаллифи – 70-йиллар охирида атеизмдан христианликка ўтган психолог, шундан сўнг ёзган китоблари илм-фан аҳли томонидан тан олинмаган ва кескин танқид қилинган. Домланинг қўлига тушиб қолган китоб ҳам ғайриилмий сафсатадан иборат, буни тақризлардан ҳам билса бўлади. Айтмоқчиманки, унинг аргументлари атеистларга қарши "илмий" курашиш имконини бермайди, демагогияни кўпайтиради холос (ўзи "илмий кураш" нима дегани? Нега курашмай, тинч қўя олмайди булар ўзларига ўхшамаганларни? Жавоб олишганидан сўнг тағин "исломофоблар" деб хафа бўлиб юришади);

- домлага қарашли Azon.uz сайти атеистларга қарши курашни икки-уч йил олдин бошлаб юборган (бу "ким бошлади, ўзи ким кимга ҳужум қиляпти?" деган саволга жавоб): мана бунақа нафратга тўла алоҳида мақолалардан ташқари (1, 2), 25 бобдан иборат "Боши берк кўчадаги деизм ва атеизм" номли улкан матн чоп этилган (боши, охири). Афтидан, домла ўз сайтини ўқиб бормайди, нималар чиқаётганидан бехабар, акс ҳолда атеистларни яхшироқ биларди ва "нега улар менга ҳужум қиляпти?" деб хафа бўлмасди (спойлер: ўзи биринчи тош отгани/анчадан буён отиб юргани учун).

Майли, нима бўлганда ҳам, китоб ўқиш фойдали. Ҳеч бўлмаса шулардан фойдаланиб туришсин. Илғорроқ ўқувчиларимга эса айнан ислом оламидаги атеизмни яхшироқ тушунишга ёрдам берадиган бошқа бир китобни тавсия қиламан.

Ali A. Rizvi. The Atheist Muslim: A Journey from Religion to Reason

@AsanovEldar