Get Mystery Box with random crypto!

ТИЛИНГНИ ТИЙ, ҚАЛБИНГНИ ВА КЎЗИНГНИ АСРА! Бир киши Расулулл | Asaka_Ziyo

ТИЛИНГНИ ТИЙ, ҚАЛБИНГНИ ВА КЎЗИНГНИ АСРА!

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб сўради:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Бир ой рўза тутаман, ундан оширмайман. Беш маҳал намоз ўқийман, ундан оширмайман. Молимдан Аллоҳ таоло йўлида садақа ва эҳсоним ҳам йўқ. Мен вафот қилсам қаерда бўламан?
– Жаннатда, – дедилар Расули акрам.
– Сиз биланми, эй Аллоҳнинг Расули? – сўради у.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам табассум қидилар ва:
– Ҳа. Мен билан бўласан. Агар қалбингни кин ва ҳасаддан сақласанг, тилингни ғийбат ва ёлғондан сақласанг, кўзингни Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсадан ва мусулмонни пойлашдан сақласанг, ўша икки хотиржамлик ила мен билан жаннатга кирасан, – дедилар
.

⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!