Get Mystery Box with random crypto!

Назар текканининг аломатлари: -Сабабсиз йиғлаш. -Уйқусизлик. | Asaka_Ziyo

Назар текканининг аломатлари:

-Сабабсиз йиғлаш.
-Уйқусизлик.
-Ҳолсизлик.
-Асабийлик.
-Чарчоқ.
-Овозлар ва ёруғликнинг ёқмаслиги.
-Ёлғизликни севмоқ.
-Бош, елка, суякларда оғирлик.
-Кўп эснаш, унга яқин турганларнинг ҳам эснаши.
-Умидсизлик.
-Уйқудан уйғонгандаги чарчоқ.
-Кўнгил айниши, бош айланиши.
-Сехр ва назар ҳақидаги оятларни эшитганда бош айланиб, кучли эсноқ.
-Хаётдан, яшашдан тўйиш.
-Кучли маҳзунлик.
-Бесабаб юрак сиқилиши.
-Бошда кучли оғриқ.
-Кўз қизариши.
-Тушда қора рангли мушук, ит, бўри каби ҳайвонларни кўриш.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Кўз тегиши ҳақдир», дедилар".

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг уйларида юзи қорамтир қизариб кетган бир жорияни кўриб:
«Бунга дам солдириб юборинглар. Унга назар тегибди», дедилар».

Асмаа бинти Умайс розияллоҳу анҳо:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, Жаъфарнинг болаларига бир пасда тўз тегиб қолаверади. Уларга дам солдириб юборайми?» деди.
У зот:
«Ҳа, агар бирор нарса қадардан ўтувчи бўлса, кўз тегиши ўтар эди», дедилар«.
Термизий ва Муслим ривояти
Сувга
-7марта оятал курсий
-7марта иҳлос сураси
-7марта Нос ва Фалақни ўқиб дам уринг.

⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘
!