Get Mystery Box with random crypto!

“Оналар шижоати фарзанд йўлини белгилаши“ Муовия разияллоҳу а | Asaka_Ziyo

“Оналар шижоати фарзанд йўлини белгилаши“

Муовия разияллоҳу анҳу , бировлар билан баҳслашиб кетсалар , ўзларини оналарига нисбат бериб : “Мени (онам) Ҳинд тарбиялаган “ деб бақирар эканлар !
Яъни , менда онам Ҳинднинг шижоати бор деган маънода .
Маълумки, Ҳинд мушрика вақтида ҳам шижоатли , қасоскор аёл эди .
Одамлар Муовия разияллоҳу анҳуго ёшлигида қараб : “Катта бўлса, қавмига бош бўлади “ десалар , онаси Ҳинд айтар экан :
“Агар қавмигагина бош бўладиган бўлса онаси уни йўқотсин..“
Яъни , қавмигагина бош бўлишига розимасман ! Бошқаларга ҳам бош бўлсин деб унга олий мақсад ғоясини сингдирган эди .
Ҳақиқатдан Муовия разияллоҳу анҳу бошчилигидаги хилофат , нафақат арабларга, балки ернинг ярмини эгаллаб энг катта империя бўлди !

Шунингдек , Али разияллоҳу анҳу ҳам, Хандақ ғазотида девдек келадиган мушрикни ер тишлатганда , у киши ҳам бақириб айтган эдилар :
“Мени онам ХАЙДАРА (яъни , арслон) деб номлаган ..“
(Муслим ривояти)

Яъни , Али разияллоҳу анҳу асли оналари у кишига “ Хайдара “  Арслон деб исм қўйган, отаси эса у кишини “Али“ деб ўзгартирган эди .
Шиддат вақтида онасининг ғайрати, шижоатини эслаб , оналари қўйган исмни ёдга олдилар !

Бу маънога яна бир мисол :
Машҳур имом : “Суфёну Саврий раҳимаҳуллоҳнинг оналари у кишига ёшлигида айтган экан :
“Эй болам ! Сен илм талаб қилгин ,  мен сенга ип тўқиб (сотиб юмушларингга) кифоя қиламан ! “
Шу тарзда ип тўқиб сотиб, Суфённи ўқитиб , имом қилиб етиштирди .
Оналари Илм толиб ўғлига насиҳат қилиб айтар экан :
“Агар 10 та ҳадис ёзсанг , ўз нафсингга бир қарагин , Аллоҳдан қўрқишинг, ҳалимлик-виқоринг зиёда бўлдими йўқми ? !
Агар бундай бўлмаса, билгинки у ҳадислар сенга фойда эмас, зарар бўлади...! “

⊱•┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•⊰
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!