Get Mystery Box with random crypto!

Ҳар куни қандайдир, баҳона-сабаб Кўзимга ёш бердинг, йўлимда | 👍👍A'LO KAYFIYAT SOHIBASI 05 07✨

Ҳар куни қандайдир, баҳона-сабаб
Кўзимга ёш бердинг, йўлимда синов.
Кўзимдан оққан ул, ҳар томчи ёшга.
Йиғлатганларга бер минг битта савоб.

Ғамлар берганингда тобланди руҳим
Енгил тортаверди босган қадамлар.
Сен мени асрагин ҳузуринггача
Поклагин қалбимни ҳар он, ҳар дамлар.

Аллоҳим, ўзгага муҳтож айлама
Қанаотимни бер берган ризқингга.
Қалбимни ғамларга асло боғламай..
Шукрона айтаман,ҳар бир тонггингга!!

Юлдуз Абдусаматовна.
Бир чимдим меҳр.