Get Mystery Box with random crypto!

Тишимдай тўкилди танамдан руҳим Тупроқдай сочилди пойингни қу | 👍👍A'LO KAYFIYAT SOHIBASI 05 07✨

Тишимдай тўкилди танамдан руҳим
Тупроқдай сочилди пойингни қучиб
Дарбадар шамолдай эсдим, изғидим
Ҳар лаҳзада сенга хаёлим учиб.

Элтмади йўлларим,қадамим синиқ..
Минг йил яшасам ҳам етаолмайман..
Майда-майда элар лошимни тақдир
Тегирмон тошидан қайтаолмайман.

Ун бўлдим, сел бўлдим азал тафтингда
Озорларинг ичдим, машаққат чекдим..
Барибир мен сенинг оғир кафтингда
Ҳаёт шаробини симириб ичдим.

Гуноҳим не бўлса, тавба қилайин
Кўзимни босмасдан қоронғу-зулмат..
Мен сенга Аллоҳим сажда қилайин.
Бошимга келмасин асло, ҳеч кулфат.

Таниб, танимадим ўзим-ўзимни
Умрим ўтиб кетди тиниб-тинчимай.
Барибир бир ишққа бердим тўзимни
Яшаб ўтдим яна, бахтга ялчимай.

Юлдуз Абдусамад қизи.
Бир чимдим меҳр.