Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум ! Азизларим ! Тонг отди шундайин мунаввар | 👍👍A'LO KAYFIYAT SOHIBASI 05 07✨

Ассалому алайкум !
Азизларим !

Тонг отди шундайин мунаввар бир тонг !
Қалбларга ҳузурбахш наво яратиб.
Қуёш ҳам жилмайиб турар ийманиб..
Булутлар ортидан нурин таратиб..

Табассум аритсин ғуборларингиз.
Унутинг дунёни алам,қайғусин.
Атиргул ёноғи ифорларингиз.
Оламга ёйилсин меҳр ёғдуси!

Шукурлар айтаман гўзал ҳаётга.
Қоришиб кетади дуо саломлар.
Меҳримни узатдим назмий баётда.
Борингизга шукур, азиз одамлар!

Юлдуз Абдусамад қизи.
Бир чимдим меҳр.