Get Mystery Box with random crypto!

Витаминлар энг кўп бўлган кузги маҳсулотлар Беҳи таркибида | APTEKA TV ТАШРИФНОМАСИ

Витаминлар энг кўп бўлган кузги маҳсулотлар

Беҳи таркибида катта миқдордаги пектин моддаси мавжуд бўлиб, улар бўғимларнинг ишлаши учун зарурдир. Унинг бой таркиби иммунитет тизими учун зарур бўлган А, Е, C каби витаминларни ўз ичига олади.
Лавлаги кўпчилик учун севимли сабзавот бўлиб, таркибида В ва C витаминлари, фосфор ва мис бор. Айниқса, юрак-қон томир касалликлари, семириш, буйрак ва жигар касалликлари билан оғриган инсонлар учун фойдалидир.
Қўзиқоринлар кўплаб микроэлементларини ўз ичига олган мазали маҳсулотдир. Қўзиқоринларда А, В, C, Е витаминлари, калий, фосфор, кальций, натрий, темир, рух, кальций бор.
Карам оддий ҳолатда ҳам, тузланган ҳолатда ҳам даволовчи хусусиятларга эга. Таркибида В, А, C гуруҳ витаминлари, цинк, фолий кислотаси, шунингдек метилметионин(ошқозон -ичак трактининг тўғри ишлаши учун зарур модда)ни ўз ичига олади.

@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !