2022-09-26 12:03:02
26 сентябрь — Эски дўстлар билан учрашиш куни.
Фурсатдан фойдаланиб, узоқ йиллик вақт чиғириқларидан ўтиб келаётган дўстларимизни йўқлаб қўямиз!
Кўчани чангитиб юрдик сен билан,
Яхши-ёмон кунни кўрдик сен билан,
Баъзан узоқлашиб турдик сен билан,
Дўстларни унутиб қўйма, эски дўст.
Болалик кунлари энди хотира,
Ният эзгу эди, юрак – бокира,
Йиғласак ҳам, ортга қайтмайди сира,
Дўстларни унутиб қўйма, эски дўст.
Гарчи бугун сен-ла йўлимиз ўзга,
Фикрлар ўзгаю, дилимиз ўзга,
Сўзимиз қовушмас – тилимиз ўзга,
Дўстларни унутиб қўйма, эски дўст.
Ҳол-аҳвол сўрармиз совуқ, қалбаки,
Тилдаги сўз бошқа, бошқа қалбдаги,
Эрта бир-биримиз топмасмиз, балки,
Дўстларни унутиб қўйма, эски дўст!
@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !
43.7K views09:03