Get Mystery Box with random crypto!

26 сентябрь — Эски дўстлар билан учрашиш куни. Фурсатдан фой | APTEKA TV ТАШРИФНОМАСИ

26 сентябрь — Эски дўстлар билан учрашиш куни.

Фурсатдан фойдаланиб, узоқ йиллик вақт чиғириқларидан ўтиб келаётган дўстларимизни йўқлаб қўямиз!

Кўчани чангитиб юрдик сен билан,
Яхши-ёмон кунни кўрдик сен билан,
Баъзан узоқлашиб турдик сен билан,
Дўстларни унутиб қўйма, эски дўст.

Болалик кунлари энди хотира,
Ният эзгу эди, юрак – бокира,
Йиғласак ҳам, ортга қайтмайди сира,
Дўстларни унутиб қўйма, эски дўст.

Гарчи бугун сен-ла йўлимиз ўзга,
Фикрлар ўзгаю, дилимиз ўзга,
Сўзимиз қовушмас – тилимиз ўзга,
Дўстларни унутиб қўйма, эски дўст.

Ҳол-аҳвол сўрармиз совуқ, қалбаки,
Тилдаги сўз бошқа, бошқа қалбдаги,
Эрта бир-биримиз топмасмиз, балки,
Дўстларни унутиб қўйма, эски дўст!

@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !