Get Mystery Box with random crypto!

#Жигар Жигарни ёғ босиши (Ёғли гепатоз) Организмда жигар фил | Mening Dorixonam🚑

#Жигар

Жигарни ё
ғ босиши
(Ёғли
гепатоз)

Организмда жигар фильтр вазифасини бажаради, овқатни энергияга айлантиради ва қонни тозалайди. Биз истеъмол қилаётган ҳамма нарса жигар орқали
ўтади. 

Жигарни ёғ босиш касаллиги хавф гуруҳига қуйидагилар
киради:
— Ортиқча вазн (тана массаси индекси 25 дан юқори) Қоринни семириб кетиши хавфли (белига ёғ тўпланганда). Бел айланаси 88 см дан ошиши мумкин эмас!
— Қонда холестерин ёки триглицеридлар миқдорини ошиши.
— Қандли диабет 2–тип. Қонда глюкоза миқдорининг 6,1 ммол/л дан юқори бўлиши.
— Тез вазн йўқотиш, ҳаддан ташқари қаттиқ диеталар ҳам потенциал хавфли ҳисобланади. 

Профил
актикаси
Жигар — ўз-ўзини тиклайдиган орган. Касалликни дастлабки босқичида тўғри таомланиш ва турмуш тарзини ўзгартириш кифоя. Ёғли жигар касаллигида Ўрта ер денгизи диетаси мос келади. 

Кўпроқ: сабзавотлар, балиқ, дон истеъмол қилинг. 
Камроқ: ёғли, шўр ва ширин.

@Apteka_003