Get Mystery Box with random crypto!

Бугун – “Қатағон қурбонларини ёд этиш куни” Бугун 31 август. | АОКА | Сурхондарё

Бугун – “Қатағон қурбонларини ёд этиш куни”

Бугун 31 август. 2001 йилдан буён ушбу санани мамлакатимизда Қатағон қурбонларини ёд этиш куни сифатида нишонлаш эзгу анъанага айланган.

Ушбу кунда эл-юртимиз озодлиги йўлида, халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номуси, миллий қадриятларимизни ҳимоя қилишда, мустамлакачиликка қарши машаққатли курашларда қурбон бўлган юртдошларимиз хотираси ёдга олинади. Миннатдор авлодлар қалби ва онгида ўтганлар хотирасига ҳурмат-эҳтиром туйғулари жўш уради.

Тарих ўз маромида кечишда давом этади. Даврлар, авлодлар изидан янги даврлар, авлодлар келади. Аммо бугунги ва келажак авлод қатағон даврда ҳаётлари азобу-уқубатда ўтган, тақдирлари фожиали якун топган Акмал Икромов, Файзулла Хўжаев, Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат, Усмон Носир ва бошқа кўплаб қатағон қурбонлари хотирасини асло унутмайди.

https://t.me/AOKA_Surxondaryo