Get Mystery Box with random crypto!

Собиқ СССРнинг сўнгги раҳбари Михаил Горбачёв 92 ёшида вафот э | АОКА | Сурхондарё

Собиқ СССРнинг сўнгги раҳбари Михаил Горбачёв 92 ёшида вафот этди

30 август куни Михаил Горбачёв узоқ давом этган оғир хасталикдан сўнг 92 ёшида Москвада вафот этди, деб ёзади Россия матбуоти. Маълумотларга кўра, у ўтган йил давомида доимий равишда касалхонада бўлган.

Михаил Горбачёв КПСС Марказий Қўмитасининг охирги бош котиби, шунингдек, собиқ СССРнинг биринчи ва ягона президенти эди.

СССР парчаланганидан кейин 1991 йил 25 декабрда Михаил Горбачёв давлат раҳбари лавозимини тарк этди. 1996 йилда у Россияда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ўз номзодини илгари сурди, аммо 1 фоиздан кам овоз олди.

У Тинчлик учун Нобел мукофоти совриндори ва қайта қуриш, шунингдек, Россия ва жаҳон тарихи муаммоларини ўрганиш билан шуғулланувчи Горбачев жамғармаси асосчиси.

Горбачёв Москвадаги Новодевичье қабристонида рафиқаси ёнига дафн этилади.

https://t.me/AOKA_Surxondaryo