Get Mystery Box with random crypto!

АОКА | Сурхондарё

Telegram kanalining logotibi aoka_surxondaryo — АОКА | Сурхондарё А
Telegram kanalining logotibi aoka_surxondaryo — АОКА | Сурхондарё
Kanal manzili: @aoka_surxondaryo
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.91K
Kanalning ta’rifi

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали
Веб сайт:
http://surxonaoka.uz
Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-09-01 07:38:13
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси жамоаси барча воҳадошларимизни мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами билан самимий қутлайди.

Илоҳим, асрлар давомида кутган мустақиллигимиз абадий, эришаётган ютуқларимиз бардавом, турмушимиз фаровон бўлсин!

https://t.me/AOKA_Surxondaryo
1.6K viewsЗаҳириддин Тўраев, 04:38
Ochish/sharhlash
2022-09-01 06:42:22
Ватанда яшаш ҳузур-ҳаловат

Башар ўз ерига, гарчи у тап-тақир саҳро бўлса ҳам қаттиқ боғланади.

Ватанни севиш инсон руҳиятидаги асл табиатдир.

Ушбу табиат ватанда яшашда ҳузур-ҳаловат, ундан узоқ бўлинганда соғинч, ҳужум қилинганда мудофаа ва камситилганда ғазаб ҳисларини пайдо қилади.

Имом ҒАЗЗОЛИЙ.

https://t.me/AOKA_Surxondaryo
1.7K viewsЗаҳириддин Тўраев, 03:42
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:54:59 Айни пайтда Тошкент шаҳридаги "Янги Ўзбекистон" боғида мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Тадбирдан онлайн трансляцияни Президент матбуот хизматининг Facebook ижтимоий тармоғи, YouTube видеохостингидаги саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.

https://t.me/AOKA_Surxondaryo
1.6K viewsЗаҳириддин Тўраев, 14:54
Ochish/sharhlash
2022-08-31 16:39:00
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Президент фармонига кўра давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган 17 нафар воҳадошимизга фахрий унвон, орден ва медалларни, шунингдек, 43 нафар сурхондарёлик маҳалла тизими ходимига “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонларини тантанали равишда топширди.

https://t.me/AOKA_Surxondaryo
1.7K viewsЗаҳириддин Тўраев, 13:39
Ochish/sharhlash
2022-08-31 15:17:10
Мустақиллик – халқимиз тарихидаги энг катта, шонли воқеа. Шаънимиз, қадр-қимматимиз, обрўйимизнинг юксалиши, юртимиз ободлиги, турмушимиз фаровонлиги, халқимиз бахту-саодати шу улуғ неъмат туфайлидир.

Ватанимиз мустақиллиги абадий бўлсин!

https://t.me/AOKA_Surxondaryo
8.2K viewsЗаҳириддин Тўраев, 12:17
Ochish/sharhlash
2022-08-31 12:54:14
Тошкентда 54 бош тимсоҳ болаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди (видео)

Тошкент аэропортида божхоначилар томонидан тимсоҳ болаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ислом Каримов номидаги Тошкент шаҳар халқаро аэропортида Ўзбекистонга тимсоҳ болаларини ноқонуний олиб кириш ҳолати аниқланган. 54 бош тимсоҳ болалари пластик идишларда ташилган, уларнинг ичида мева ва сабзавотлар ҳам бўлган.

Текширув давомида ушбу ҳолат божхоначилар томонидан фош этилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.me/AOKA_Surxondaryo
2.1K viewsЗаҳириддин Тўраев, 09:54
Ochish/sharhlash
2022-08-31 10:25:08
Дунёдаги энг чуқур ғор Бойсунда экани тахмин қилинмоқда

Айни пайтда Бойсун туманидаги Бойбулоқ, Вишневский, Хўжа Ғур-Ғур ота ғорлари россиялик махсус экспедиция томонидан ўрганилмоқда. Ғоршунослар Чўлбайир тоғ тизмасидаги Бойбулоқ ва Вишневский ғорларини тадқиқ этиб, бу икки ғорнинг туташган қисмини излаб топишмоқчи.

Бойбулоқ ғори туман марказидан 65 кмузоқликда жойлаган. Тоғли ҳудуддаги Деҳиболо қишлоғидан оғир тоғ йўли орқали 6-7 соатда етиб борилади.

Экспедиция раҳбари Вадим Логиновнинг қайд этишича, Бойбулоқ ва Вишневский ғорлари туташган бўлиши мумкин. Орадаги масофа атиги 70 метр чамаси. Бойбулоқ ғорининг аниқланган ғор йўллари 8 кмни , чуқурлиги эса 1238 метрни Вишневский ғорининг аниқланган ғор йўллари 14 кмни, чуқурлиги эса 1430 метрни ташкил этмоқда.

Ҳозирда дунёда Грузиядаги Крубера ғори энг чуқур ғор ҳисобланади. Унинг чуқурлиги 2196 метрни ташкил этади. Агар ғоршуносларнинг тахминлари ҳақиқат бўлиб чиқса, Бойсундаги «Қоронғи юлдуз» дея номланган ушбу ғор дунёдаги энг чуқури бўлиши мумкин.
2.0K viewsЗаҳириддин Тўраев, 07:25
Ochish/sharhlash
2022-08-31 09:43:05
Бугун – “Қатағон қурбонларини ёд этиш куни”

Бугун 31 август. 2001 йилдан буён ушбу санани мамлакатимизда Қатағон қурбонларини ёд этиш куни сифатида нишонлаш эзгу анъанага айланган.

Ушбу кунда эл-юртимиз озодлиги йўлида, халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номуси, миллий қадриятларимизни ҳимоя қилишда, мустамлакачиликка қарши машаққатли курашларда қурбон бўлган юртдошларимиз хотираси ёдга олинади. Миннатдор авлодлар қалби ва онгида ўтганлар хотирасига ҳурмат-эҳтиром туйғулари жўш уради.

Тарих ўз маромида кечишда давом этади. Даврлар, авлодлар изидан янги даврлар, авлодлар келади. Аммо бугунги ва келажак авлод қатағон даврда ҳаётлари азобу-уқубатда ўтган, тақдирлари фожиали якун топган Акмал Икромов, Файзулла Хўжаев, Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат, Усмон Носир ва бошқа кўплаб қатағон қурбонлари хотирасини асло унутмайди.

https://t.me/AOKA_Surxondaryo
3.0K viewsЗаҳириддин Тўраев, 06:43
Ochish/sharhlash
2022-08-31 07:31:35
Собиқ СССРнинг сўнгги раҳбари Михаил Горбачёв 92 ёшида вафот этди

30 август куни Михаил Горбачёв узоқ давом этган оғир хасталикдан сўнг 92 ёшида Москвада вафот этди, деб ёзади Россия матбуоти. Маълумотларга кўра, у ўтган йил давомида доимий равишда касалхонада бўлган.

Михаил Горбачёв КПСС Марказий Қўмитасининг охирги бош котиби, шунингдек, собиқ СССРнинг биринчи ва ягона президенти эди.

СССР парчаланганидан кейин 1991 йил 25 декабрда Михаил Горбачёв давлат раҳбари лавозимини тарк этди. 1996 йилда у Россияда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ўз номзодини илгари сурди, аммо 1 фоиздан кам овоз олди.

У Тинчлик учун Нобел мукофоти совриндори ва қайта қуриш, шунингдек, Россия ва жаҳон тарихи муаммоларини ўрганиш билан шуғулланувчи Горбачев жамғармаси асосчиси.

Горбачёв Москвадаги Новодевичье қабристонида рафиқаси ёнига дафн этилади.

https://t.me/AOKA_Surxondaryo
3.0K viewsЗаҳириддин Тўраев, edited  04:31
Ochish/sharhlash
2022-08-31 07:20:17
Нима ёмон?

Ишониб бўлмайдиган дўст;

муҳтожликда ёрдам қилмайдиган қариндош;

тотувликда яшаб билмайдиган хотин;

отасининг номини давом эттирмайдиган фарзанд;

хотиржамликда ва хавфсиз яшаб бўлмайдиган мамлакат ёмондир.

"АВЕСТО"дан.

https://t.me/AOKA_Surxondaryo
2.1K viewsЗаҳириддин Тўраев, 04:20
Ochish/sharhlash