Get Mystery Box with random crypto!

Коррупцияга қарши курашиш конвенцияси иштирокчи-давлатлари кон | Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi

Коррупцияга қарши курашиш конвенцияси иштирокчи-давлатлари конференциясида Ўзбекистондаги аксилкоррупциявий ислоҳотлар тақдимоти бўлиб ўтди

Шу кунларда Мисрда бўлиб ўтаётган БМТнинг Коррупцияга қарши курашиш конвенцияси иштирокчи-давлатлари 9-конференциясида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов нутқ сўзлади.

Нутқда Ўзбекистонда давлат сиёсати даражасига кўтарилган коррупцияга қарши курашиш соҳасида кўрилаётган тизимли чоралар, жумладан, хизматларни рақамлаштириш, давлат харидлари жараёнларига шаффоф механизмларни жорий этиш, давлат органлари ҳисобдорлиги ва очиқлигини таъминлаш, хабар берувчиларни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, идораларда жорий этилаётган “комплаенс-назорат” тизими, давлат идоралари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари, Коррупцияни қабул қилиш миллий индекси ҳамда Anti-Corruption Digest Uzbekistan онлайн журнали каби лойиҳалар юзасидан маълумот берилди.

Батафсил

Facebook | Telegram |YouTube| anticorruption.uz