Get Mystery Box with random crypto!

“ХТВ салкам 4 млрд сўмга Электрон таълим тизимини яратишга бую | Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi

“ХТВ салкам 4 млрд сўмга Электрон таълим тизимини яратишга буюртма берди” номи остида эълон қилинган пост бўйича ҳолат Агентлик томонидан ўрганилди

“bugun.uz” телеграм каналида 2021 йил 16 ноябрь куни “ХТВ салкам 4 млрд сўмга Электрон таълим тизимини яратишга буюртма берди” номи остида жойлаштирилган пост бўйича ҳолат Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўрганилди.

Постда умумий қиймати 3 млрд 618 млн сўмни ташкил қилган мазкур тендерда фақат бир манзилда жойлашган икки фирма иштирок этгани қайд этилган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганишларга кўра, Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) қошидаги “Инновация, технология ва стратегия маркази” ДУК буюртмачилигида e.tender.uzex.uz порталида 2021 йил 3 ноябрь куни “электрон таълим ягона тармоғи учун коммуникацион ва сервер қурилмалари етказиб бериш учун” эълон жойлаштирган. Тендерда «Inova Solution» МЧЖ ва «Tradein» МЧЖ таклиф билан қатнашган, якунда «Inova Solution» МЧЖ ғолиб деб топилган.

Аниқланишича, ҳақиқатан ҳам, тендерда иштирок этган икки фирма бир манзилда, яъни Навоий кўчаси, 24-уйда жойлашган, шунингдек, уларнинг таъсисчи ва раҳбарлари ўзаро аффилланган шахс ҳисобланади. Аммо буюртмачи томонидан айни жиҳатларга тўғри баҳо берилмаган. Натижада тендер ўтказилишида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги ҳамда “Рақобат тўғрисида”ги қонунларида белгиланган талаблар қўпол равишда бузилган.

Шу боис Агентлик томонидан буюртмачига тендерни бекор қилиш юзасидан Тақдимнома киритилди.

Тақдимномани кўриб чиқиш натижасига кўра, ХТВ қошидаги “Инновация, технология ва стратегия маркази” ДУК буюртмачилигида берилган ушбу тендернинг ўрнатилган тартибда бекор қилиниши таъминланди.

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz