Get Mystery Box with random crypto!

Дарвиннинг 'Даҳшатли сири' ва ҳозирги кунгача ҳал қилинмаган э | Ilm-fan | Borliq

Дарвиннинг "Даҳшатли сири" ва ҳозирги кунгача ҳал қилинмаган эволюция муаммоси.

Ҳозирги кунгача нега ҳеч бир эволюционист гули ўсимликлар келиб чиқишини тушунтириб бера олмаган?

Нима учун Дарвин гулли ўсимликларнинг келиб чиқишини "Даҳшатли сир" деб таърифлаган?

Дарвин бу назариянинг муаммоси борлигини билар эди. Бу гуллар.

Гулли ўсимликлар қазилма қолдиқларида, шу қадар хилма-хилликда бирдан пайдо бўладики, уларнинг келиб чиқиши Дарвин назариясига зид бўлиб туюлади. 1879 йилда ўзининг дўсти Жозеф Хукерга мактуб ёзганида, Дарвин бу муаммони "Даҳшатли сир" деб таърифлаган. У хатида геологик меъёрлар бўйича юксак ўсимликлар турларининг жадал суръатда пайдо бўлиши, даҳшатли сир эканлигини ёзган.

Гулли ўсимликлар бошқа турларга қараганда ер юзида нисбатан кеч пайдо бўлган ва жуда тез фурсатда хилма-хил ранглар, ўлчамлар ва шаклларга эга бўлган эди.

«Қазилма қолдиқлари маълумотларига кўра, гулли ўсимликлар (Ангиоспермае), тахминан 100 миллион йил олдин-бирданига, бўр даврида пайдо бўлган. Уларнинг бундан олдин мавжуд бўлган ўсимликларга бирорта ўхшашлиги йўқ. Бундан ташқари, уларнинг ташқи кўриниши турли кенжа турлар бўйича белгиланган" деб такидлайди Ричард Баггс.


Ҳозирги кунга қадар эволюцион биологлар бу сирни ҳал қила олишмади. Ҳа бу нео-дарвинизмнинг, Докинснинг, Койннинг барча макроэволюция тарафдорларининг ҳал қилиб бўлмас муаммоси.

Қуруқликдаги ўсимликларнинг 90% дан ортиғи гулли ўсимликлар ва шунинг учун уларсиз дунёни тасаввур қилиш қийин. Гулли ўсимликлар шунчаки безак эмас, беҳисоб экотизим тузилмаларига таъсир қилади, кўпгина тижорат экинларини қамраб олади ва айни пайтда глобал иқлим муҳандислари сифатида ҳам хизмат қилади. Аммо гулли ўсимликлар пайдо бўлишидан олдин ҳам дунё бор эди, амма гулли ўсимликлар тирик (тож) пайдо бўлиш вақти тўғрисида узоқ давом этган баҳс-мунозаралар ҳар хил хулосаларни тақдим этди.

Бир асрдан кўпроқ вақт давомида, қазилма қолдиқларидан такрорий намуна олиш, тахминан 145 миллион йил олдин бошланган бўр давригача бўлган гулли ўсимликлар далилларини топа олмади, аммо деярли уларнинг пайдо бўлганидан бошлаб ўтказилган молекуляр соат таҳлиллари анча қадимги келиб чиқишни такидлаб ўтган 100 миллион йил олдин(145+100). Бу эса эволусион дарахтни остун устун қилиши аниқ.


Ўсимликларнинг мияси йўқ ва ҳаракатчанлиги чекланган, аммо уларда ривожланиш механизмлари мавжуд. Механизмлардан бири қариндошлар ўртасидаги ўзаро боғланишнинг олдини олишни ўз ичига олади. Бу ҳийла нео-дарвинизмга қарши.

Дарсликларда ўсимликлар пайдо бўлиши ҳикоя қилинган бўлса ҳам, ўсимликларнинг эволюцион кетма-кетлиги қазилма қолдиқларида кўрсатилмайди. Энг камида тўрт хил эволюция чизиғи барча ўсимликларнинг умумий аждоди бўлган тарихдан олдинги яшил йўсинлардан пайдо бўлган деб тахмин қилинади. Ўсимликлар ҳақидаги сўнгги матнда ўсимликларнинг эволюция тарихини тушунтирувчи филогенетик дарахтларни қўллаб-қувватлайдиган биронта ҳам фотоалбом туркуми берилмаган. Катта даъволар "эҳтимол", "афтидан" ва "шундай кўрилишича" каби сўзлар билан боғланган.

Асосий гуруҳлар учун фотоалбом аждодларининг йўқлиги муҳим кўринади, аммо эволюционистлар бўшлиқларни фан билан эмас, балки тасаввур билан тўлдирадилар.

Кўп биологлар тан олганидек ўсимликлар эволуцияланиши мумкин эмас.

Гули ўсимликларнинг мавжудлиги нео-дарвинизм учун катта муаммо.

Ўсимликлар Дарвинчилардан кўра ақиллироқ ва мураккаброқ улар мутация ёки танланиш орқали ҳосил бўла олмайди.

Ўт динозаврлар йўқ бўлиб кетгунга қадар ривожланмаган бўлса, нега ўт динозавр гўнгида топилган?

Нима учун гулчанглар прекембрий деб таснифланган жинсларда топилган (ҳатто энг қадимги ўсимликлар эр юзида мавжуд бўлишидан анча олдин)?

Олимлар 4500 ёшдан ошган алоҳида дарахтлар топилмаслигини қандай изоҳлайдилар?

«Албатта, биз эволюсияни тушуниш ва палеонтологияни билишда сезиларли ютуқларга эришдик, аммо бу сир ҳалигача очилмаган», дейди Ричард Баггс.

Бу саволга аллақачон 140 йил бўлди ва ҳали ҳеч ким гулли ўсимликларнинг қандай пайдо бўлганини тушунтира олмади.
Ҳавола¹ | Ҳавола² | Ҳавола³ | Ҳавола⁴

Муҳаммад Азиз тайёрлади

@Anti_neodarvinizm