Get Mystery Box with random crypto!

Гомология ва гомологияга оид қазилма қолдиқлари ҳақиқатан ҳам | Ilm-fan | Borliq

Гомология ва гомологияга оид қазилма қолдиқлари ҳақиқатан ҳам муваффақияцизликка учраган нео-дарвинизмни қўллаб қувватлайдими.

Кириш.
Гомология ўзи нима?
Гомология — ҳар хил турга мансуб организмларда бажарадиган функциясидан қатъи назар филогенетик жиҳатдан ўхшаш бўлган органларнинг ўзаро мос келиши.

Лукас Руегар айтганидек, "Гомологияни ўрганувчилар эволюцияни ҳақиқат деб тахмин қилишади, лекин улар ҳеч қачон турли организмлар ўртасидаги аждодлар эволюцион муносабатлари ҳақиқий эканлигини кўрсата олишмаган."
Ва: "Агар палеонтологиянинг жиддий далиллари ҳаёт дарахти борлиги ҳақидаги тушунчага қарши бўлса ва бу тахмин қилинган ҳаёт дарахти генетик гомологиялар билан мустақил равишда ўрнатилиши мумкин бўлмаса, бизда Дарвиннинг ҳаёт дарахти учун қандай далиллар қолади?"


Бизда айлана муаммоси бор.
Доира ичида мулоҳаза юритиш. Гомология умумий аждодлар нуқтаи назаридан аниқлангандан сўнг, уни мантиқан умумий аждодлар учун далил сифатида ишлатиб бўлмайди. Бунинг учун айланада фикр юритиш бўлади: А ва Б хусусият умумий аждоддан келиб чиққанлигини қандай биламиз? Чунки улар гомологдир. А ва Б гомолог эканлигини қандай биламиз? Чунки улар умумий аждоддан келиб чиққан. Гомология бўлиши учун умумий аждод керак, лекин биз умумий аждодни гомология орқали билябмиз. Бундай фикр юрутиш хатодир. Бу айлана ўйин.

Саймон Конвей Моррис айтганидек "Олам нафақат мақсадга мувофиқдир, балки ҳаётнинг ўз ечимларига бориш қобилиятидир". Демак, тузилиш ва позициядаги ўхшашликлар эволуциянинг насл-насабининг умумий томонига аниқ далил бермайди.

Бу дарвинизм ва ақлли дизайн ўртасидаги баҳсдаги асосий фикрларни жуда ёқимли форматга: ихчам, тушунарли ва кулгили ишлаб чиқилган 8 дақиқалик видео.
Девид Клингҳоффер , “ Сакиз дақиқада янги видео эволюциянинг айланали “гомология” аргументини йўқ қилиб юборди".

"Гомологиядан эволюция учун далил сифатида фойдаланиш мумкин эмас".
Жонатан Уеллс гомологияни эволюция назариясининг энг муҳим илмий муаммоларидан бири сифатида баҳолайди.

Аҳмад Суббор суҳбатда такидлаб ўтади:
"Умумий аждод бор эканлигини гомологияга таяниб айтишади ва улар гомолог эканлигини умумий аждодга қараб. Билиш керак бўлган биринчи нарса, барчаси тахмин. Айтайлик, энди сиз бундай тахминни қабул қила олмайсиз ва улар ушбу тахмин асосида яна бир хулосага келишади. Ушбу айлана мулоҳаза фақат тахмин бўлиб қолади ва ҳатто у билан боғлиқ саволлар бўлмаса ҳам, у фақат тахмин бўлиб қолади ва сиз унинг мутлақ тўғрилигини тасдиқлай олмайсиз. Биз гомоплазия деб номланувчи гомология тахминига зид бўлган мисолни биламиз. Гомоплазия - бу умумий аждод билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ўхшашлик".
Масалан:

• Марсупиал ва плацента қилич тишли йўлбарслар, улар айнан бир хил кўринишга эга, аммо уларнинг умумий аждоди йўқ, бу ўхшашликлар умумий келиб чиқиши билан ҳеч қандай алоқаси йўқ, лекин ҳайвонлар бир хил кўринади. Аслида плацентал қилич тишли йўлбарс марсупиал қилич тишли йўлбарсга қараганда кенгуруга яқинроқ.

• Кўршапалаклар ва делфинлардаги эхолокасия генлари бир хил, аммо улар умумий аждод билан боғлиқ эмас.

• Умуртқали ҳайвонларнинг камера кўзи ва каламар ёки саккизоёқнинг камера кўзи жуда ўхшаш, аммо ҳеч ким уларни камера кўзига эга бўлган умумий аждоддан мерос бўлиб қолган деб ўйламайди.

• Австралиялик учувчи фалангерлар ва Шимолий Америка учувчи синcапларининг олд ва орқа оёқлари орасидаги тери бурмалари жуда ўхшаш. Аммо биринчиси ҳомила туғади, улар ривожланишни якунлаш учун сумка ичига кириб борадилар, кангурулар каби, иккинчиси эса ҳомиласини қорнида, инсон каби тарбиялайди. Шунга қарамай, уларнинг келиб чиқиши жуда бошқача эди. Хулоса қилиб айтганда гомоплазия ҳам жисмоний, ҳам генетик даражада мавжуд.

Биологлар яқин вақтдан бери ўхшашлик ҳар доим ҳам ва ҳамма жойда ҳам умумий насл маҳсулоти эмаслигини билишади.

Мавзуга алоқадор бўлган айрим видеоларни тавсия қиламан.
"Long story shorts" томонидан 3 қисмдан иборат бўлган видеолар
Ҳавола¹ | Ҳавола² | Ҳавола³
"Discover institute" томонидан гомология муаммолари ҳақида 2 қисмдан иборат бўлган видео
Ҳавола¹ | Ҳавола²

Муҳаммад Азиз тайёрлади

@Anti_neodarvinizm