Get Mystery Box with random crypto!

​​#долзарб Альцгеймер касаллиги нима ва унга қарши кураш Аль | Doctor Abdullaev

​​#долзарб
Альцгеймер касаллиги нима ва унга қарши кураш

Альцгеймер касаллиги хозирги кунда дунёда тиббиётнинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Касаллик ёшнинг 65 дан ошганда хотиранинг сусайиб бориши, маълумотларни қабул қилишга қийналиб қолиши, фикрлаш хамда сўзлашнинг бузилиши билан, умуман ақлий заифликка олиб келиши билан характерланади. Хозиргача бу касалликнинг келиб чиқиш сабаби охиригача ўрганилмаган.
Хўш, ёш 65 дан ошганда бу касалликка чалинмаслик учун қандай профилактик чоралар қилиш лозим:
• Тил ўрганиш – янги маълумотларни қабул килиб туриш орқали Альцгеймер касаллигини олдини олиш илмий исботланган.
• Кўпроқ мулоқотда бўлиш
• Стресс холатидан имкон даражада сақланиш
• Яхши кайфиятда юриш
• Медитация
• Уйқу режимини тўғирлаш(7-8 соат)
• Кундалик очиқ хавода сайр қилишни одат қилиш
• Енгил физик машқлар бажариш
• Зарарли одатлардан(чекиш ва б.) воз кечиш
• Тўғри овқатланиш
Ва албатта қон босимини, қондаги қанд микдори хамда холестеринни регуляр назорат қилиб туриш керак бўлади.

@angiomed