Get Mystery Box with random crypto!

Нега бизда Бобурлар туғилмай қўйди? Бугун Абдумурод Тилавов | Davlat xizmatlari agentligi Andijon viloyati boshqarmasi (rasmiy kanal)

Нега бизда Бобурлар туғилмай қўйди?

Бугун Абдумурод Тилавов домладан Бобур ҳақида қизиқ фактларни эшитдик.

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 12 ёшида тахтни эгаллагани ва бор-йўғи 47 йил умри давомида ўзидан катта империя ва умрбоқий ном қолдирганини биламиз.
Темурий хонадони анъанасига кўра шаҳзодаларни бувилари тарбиялашган. Бобур ҳам она томондан бувиси Эсон Давлат бегим қўлида тарбия топади. Тарихчилар Чингизий авлодларига мансуб Юнусхоннинг суюкли рафиқаси Эсон Давлат бегимни Бибихонимдек заковатли ва доно аёл деб таърифлайдилар. Бундан ташқари, маликанинг журъату жасорати ҳам фавқулодда бўлгани ҳақида ёзиб, шундай тарихий фактни келтирадилар.

Аллақайси сафардан Юнусхон саройига қайтаётган Эсон Давлат бегим канизаклари билан ёв қўлига асир тушади. Ёш ва соҳибжамол маликанинг ҳобгоҳига ўша тунда бир шаҳватпараст шаҳзода кирмоқчи бўлади. Буни сезган малика ва канизаклари ҳушёр пойлаб туриб, ҳобгоҳга кириши билан шаҳзодага ташланадилар ва ўзларида мавжуд пакки, бигиз, игналар воситасида уни ўлдириб, тонгда ташқарига чиқариб қўядилар.
Бундан дарғазаб ёв подшоҳи Эсон Давлат бегимни ҳалойиқ олдида қатл этмоқчи бўлади. Шариат ҳукмига кўра қатлдан аввал маликага сўз берилганида, у: "Мен Юнусхоннинг завжаи ҳалолиман. Менга қўл текизмоқчи бўлган номаҳрамни ўз номусимни ҳимоя қилиб ўлдирдим ва бунинг учун шариат ҳукм этган ҳар қандай жазога розиман" - дейди. Ўлимни бўйнига олиб ўз шаънини ҳимоя қилган малика шу ондаёқ қаҳрамонга айланади. Шоҳ уни минг узру туҳфалар билар ўз лашкарлари ҳимоясида Юнусхон саройигача соғ-омон етказиб қўяди.

Бобур шундай аёлнинг тарбиясини олган!

Бугун нима учун Бобурлар туғилмаяпти деган саволга келсак, улар туғиляпти! Ҳар бир гўдак потенциал Бобурдир. Фақат Бобурларни тарбиялайдиган Эсон Давлат бегимлар йўқ. Борлари ҳам, масалан, Колумбия университети профессори бўлиб кетишяптики, уларнинг Бобурлари ўша ёқларда тарбияланса керак.

Кучли миллат учун кучли аёллар керак, ақлли оналар керак!!!

Пост бир йил аввал ёзилганди, бугун яна эслатгим келди.

#boburday

@shahnozxon