Get Mystery Box with random crypto!

#ДХА_4_ёшда 4 йил 40 миллион хизмат Роппа-роса тўрт йил авв | Davlat xizmatlari agentligi Andijon viloyati boshqarmasi (rasmiy kanal)

#ДХА_4_ёшда

4 йил 40 миллион хизмат

Роппа-роса тўрт йил аввал 12 декабрь куни давлат хизматларини кўрсатиш миллий тизимини тубдан ислоҳ этиш сари дадил қадам қўйилди.

Мамлакатимиз раҳбарининг ташаббуси билан янги ташкилот фаолиятига асос солинди. Унинг асосий вазифалари этиб эса, бюрократия ва коррупцияни олдини олиш, халқимизнинг давлат органларига бўлган ишончини оқлаш этиб белгиланди.

Бугунги кунда Давлат хизматлари марказлари аҳоли учун муҳим ва керакли хизматларни олиши мумкин бўлган жойга айланишга улгурди.

Соҳада муаммолар ва ўз ечимини кутаётган масалалар талайгина. Аммо, ДХА жамоаси уларни ҳал этиш ва соҳани такомиллаштириш бўйича тинимсиз ҳаракатда.

Агентликнинг 4 йиллиги муносабати билан республика бўйича «Давлат хизматлари карвони» акцияси ташкил қилинди.

ЎҚИШ УЧУН
https://davxizmat.uz/uz/news/4-yil-40-million-xizmat

ТИНГЛАШ УЧУН




ВИДЕОТАФСИЛОТ