Get Mystery Box with random crypto!

Andijon24

Telegram kanalining logotibi andijon_24uz — Andijon24 A
Telegram kanalining logotibi andijon_24uz — Andijon24
Kanal manzili: @andijon_24uz
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 407
Kanalning ta’rifi

Andijon24.uz —Андижон ҳудудларидан фақат энг муҳим, ишончли ва расмий хабарлар.
Андижон вилояти хабарлари — @andijon_24uz дан бошланади!
Мурожаат учун:
https://t.me/andijon24_murojaat
Каналга уланиш учун👇👇👇
https://t.me/joinchat/RG6jSOeYmNyb5cHb

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2021-09-28 17:57:18
«Кимгадир муҳтожлигимни англаб етган куним яшашдан тўхтайман». Имконияти чекланган бўлса-да, муваффақиятларга эришаётган андижонлик Зарина ҳикояси.

Батафсил — http://dy.uz/Xs3gu
312 views14:57
Ochish/sharhlash
2021-09-19 03:37:00
Andijonda Labo haydovchisi piyodani urib yubordi. Jabrlanuvchi shifoxonada vafot etdi.

Batafsil — http://dy.uz/U9Kxj

LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий
392 views00:37
Ochish/sharhlash
2021-09-17 15:32:37 Андижонда туғилганлиги ўз вақтида қайд қилинмаган болаларнинг уч нафарига “метрика”лар берилди
Каналга уланиш
https://t.me/andijondavlatxizmat
344 views12:32
Ochish/sharhlash
2021-09-17 15:32:23 Андижонда “Лабо” ҳайдовчиси йўлни йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборди
2021 йилнинг 9 сентябрь куни соат 11:00ларда Хўжаобод туманида яшовчи фуқаро У.Х. Андижон шаҳрининг Бобур шоҳкўчасида жойлашган “Lemon” қўшма корхонаси қаршисида “Лабо” русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтаётган 38 ёшли аёлни уриб юбориб, йўл транспорт ходисаси содир этган.
Оқибатда пиёда тан жароҳатлари олиб, республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалига бош мия ёпиқ шикасти ташхиси билан ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.
Каналга уланиш учун
https://t.me/joinchat/RG6jSOeYmNyb5cHb
291 viewsedited  12:32
Ochish/sharhlash
2021-09-17 08:34:07 Андижонда 2021 йилнинг 8 ойи давомида 313 мингдан ортиқ фуқарога «загранпаспорт» берилгани маълум қилинди

Андижон вилоятида 2021 йилнинг ўтган саккиз ойи давомида 313 мингдан ортиқ фуқаро хорижга чиқиш учун «загранпаспорт» олган. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Маълум қилинишича, Президентнинг 2017 йил 16 августдаги фармонига асосан 2019 йилнинг 1 январидан хорижга чиқиш учун рухсат ёзуви стикерини расмийлаштириш тартиби бекор қилиниб, хорижга чиқиш учун биометрик паспортлар бериш (хорижга чиқиш паспорти) жорий этилган. Фармонга кўра, фуқаролар 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб, хорижга чиқиш биометрик паспорти (қизил паспорт) билан Ўзбекистон ҳудудидан чиқишлари мумкинлиги белгиланган.

«‘Загранпаспортъларни бериш 2019 йилдан бошланган бўлиб, дастлаб вилоят миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасида йўлга қўйилган. Икки йил давомида фармон ижроси доирасида барча шаҳар ва туманлар керакли техника ҳамда жиҳозлар билан таъминланиб, ҳудудларда ҳам бериш бошланган. 2019 йилда жами 99 минг 112 нафар, 2020 йилда 76 минг 721 нафар фуқаро ‘загранпаспорт’ олиш учун мурожаат қилган. Мурожаатларнинг 99 фоизи ижобий ҳал этилган. 2021 йилнинг саккиз ойи давомида хорижга чиқиш масаласида мурожаат қилган жами 313 минг 152 нафар фуқаролар учун хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштириб берилди. Шундан 14 минг 632 нафарини 16 ёшга тўлмаган фуқаролар ташкил этади», — дейди вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи, подполковник Жаҳонгир Исмоилов.

Каналга уланиш учун
https://t.me/joinchat/RG6jSOeYmNyb5cHb
228 views05:34
Ochish/sharhlash
2021-09-15 10:30:35 ​​Андижон ҳокими Паралимпиада ғолиби ва рекордчиси Бобур Омоновга икки хонали уй совға қилди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Токио-2020 Паралимпия ўйинлари олтин медали совриндори Бобур Омоновга Андижон шаҳридан 2-хонали хонадон совға қилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов хабар бермоқда.

Унда сўзга чиққан Шуҳрат Абдураҳмонов вилоят шаънини муносиб ҳимоя қилган, ядро улоқтириш бўйича Паралимпиада рекордини янгилаб, олтин медални қўлга киритган Бобур Омоновга Андижон шаҳрида яқинда фойдаланишга топширилган 16 қаватли уйдан 2-хонали хонадон калитини, чемпионнинг мураббийи Мавлон Ҳайдаровга 50 миллион сўм пул мукофотини топширган. Шунингдек, Паралимпия иштирокчилари Фирдавс Мусабеков, Музаффар Турсунхўжаев, Муслима Одилова, Бекжон Чеваров, Темур Ғиёсовларга ўз миннатдорлигини билдириб, эсдалик совғалари билан тақдирлаган.

Тадбирда таъкидланишича, Бобур Омоновга «Ўзбекистон ифтихори», мураббий Мавлон Ҳайдаровга эса «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони берилган, Паралимпия иштирокчиси Темурбек Ғиёсов эса «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

@daryo_live
223 views07:30
Ochish/sharhlash
2021-09-15 10:30:35 ​​Андижонни 11 йил бошқарган Қобилжон Обидовга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони қайтариб берилди. У мазкур унвондан 2004 йил айрилганди

Андижон вилоятини 11 йил бошқарган Қобилжон Обидовга Президент фармонига асосан «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони ва «Олтин юлдуз» медали қайтариб берилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Қобилжон Обидов 1951 йилда Қўрғонтепа туманида туғилган бўлиб, 1972 йилда Андижон пахтачилик институтининг Гидромелиорация факультетини тамомлаган. Иш фаолиятини Андижон сув иншоотлари қурилиш трести учинчи қурилиш-монтаж бошқармаси устачилигидан бошлаган. Турли йилларда қурилиш трестининг иш бошқарувчиси, ёрдамчи корхоналар бошқармаси бошлиғи, технологик жамлаштириш бошқармаси бош муҳандиси, трест бошқарувчиси вазифаларида ишлаган. 1988—1993 йилларда Марҳамат тумани ҳамда Андижон шаҳрига раҳбарлик қилган. 1993—1996, 1997—2004 йилларда Андижон вилоятини бошқарган. 1996 йилдан 1997 йилга қадар бош вазирнинг биринчи ўринбосари бўлган.

1994 йилдан 2004 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва маҳаллий кенгаш депутати сифатида ҳам фаоллик кўрсатган. У 2018 йилдан буён Андижон вилояти ўрмон хўжалиги бошқармасини бошқариб келмоқда.

Обидов 1995 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени, 1998 йилда эса «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан мукофотланган. Бироқ 2004 йилда унинг унвони номаълум сабабларга кўра қайтариб олинган. Хорижий оммавий ахборот воситаларида унвон унинг ўғли билан боғлиқ жиноят иши ортидан қайтариб олингани таъкидланади.

Мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида унга Шавкат Мирзиёев фармони билан «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони ҳамда «Олтин юлдуз» медали қайтариб берилди.

@daryo_live
81 views07:30
Ochish/sharhlash
2021-09-15 07:49:41 ​​Андижонни 11 йил бошқарган Қобилжон Обидовга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони қайтариб берилди. У мазкур унвондан 2004 йил айрилганди

Андижон вилоятини 11 йил бошқарган Қобилжон Обидовга Президент фармонига асосан «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони ва «Олтин юлдуз» медали қайтариб берилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Қобилжон Обидов 1951 йилда Қўрғонтепа туманида туғилган бўлиб, 1972 йилда Андижон пахтачилик институтининг Гидромелиорация факультетини тамомлаган. Иш фаолиятини Андижон сув иншоотлари қурилиш трести учинчи қурилиш-монтаж бошқармаси устачилигидан бошлаган. Турли йилларда қурилиш трестининг иш бошқарувчиси, ёрдамчи корхоналар бошқармаси бошлиғи, технологик жамлаштириш бошқармаси бош муҳандиси, трест бошқарувчиси вазифаларида ишлаган. 1988—1993 йилларда Марҳамат тумани ҳамда Андижон шаҳрига раҳбарлик қилган. 1993—1996, 1997—2004 йилларда Андижон вилоятини бошқарган. 1996 йилдан 1997 йилга қадар бош вазирнинг биринчи ўринбосари бўлган.

1994 йилдан 2004 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва маҳаллий кенгаш депутати сифатида ҳам фаоллик кўрсатган. У 2018 йилдан буён Андижон вилояти ўрмон хўжалиги бошқармасини бошқариб келмоқда.

Обидов 1995 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени, 1998 йилда эса «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан мукофотланган. Бироқ 2004 йилда унинг унвони номаълум сабабларга кўра қайтариб олинган. Хорижий оммавий ахборот воситаларида унвон унинг ўғли билан боғлиқ жиноят иши ортидан қайтариб олингани таъкидланади.

Мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида унга Шавкат Мирзиёев фармони билан «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони ҳамда «Олтин юлдуз» медали қайтариб берилди.

@daryo_live
148 views04:49
Ochish/sharhlash
2021-08-20 16:55:26 "Andijon24" жамоаси вилоят бошқармаларининг телеграм манзилларини ҳавола этади
Вилоятимиздаги бошқармалар ахборот хизматларининг телеграмдаги расмий каналларига уланганмисиз? Уланмаган бўлсангиз, зудлик билан қуйида берилаётган ҳаволалар орқали аъзо бўлинг ва вилоятимиз ҳаётига оид янгиликлардан хабардор бўлинг. Шунингдек ўзингизни қийнаётган саволларга ҳам ушбу манзиллар орқали тўла-тўкис жавобларни олишингиз мумкин
Агарда сизда қийнаётган муаммоларга ечим излаётган бўлсангиз унда бизга мурожаат қилинг
Андижон
вилояти ҳокимлиги
Давлат хизматлари агентлиги вилояти бошқармаси
Вилоят суди
Вилоят ички ишлар бошқармаси
Вилоят прокуратураси
Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси
Вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси
Вилоят статистика бошқармаси
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
Вилоят халқ таълими бошқармаси
Вилоят мактабгача таълим бошқармаси
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси
Вилоят экология ва атроф мухитни муҳофаза қилиш бошкармаси
Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси
Вилоят бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси
"Андижон сув таъминот" масъулияти чекланган жамияти
"Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамияти
"Hududgaz Andijon" газ таъминоти филиали
Андижон Давлат университети
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
Андижон машинасозлик институти
Андижон давлат тиббиёт институти
Вилояти автобомобил йўллари ҳудудий бош бошқармаси
Вилояти транспорт бошқармаси
Вилояти ўсимликлар карантини давлат инспекцияси
Вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси
Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят бошқармаси
Вилояти санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси
Вилоят давлат солиқ бошқармаси
Вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси
Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси
Вилоят бандлик бош бошқармаси
Вилоят маданият бошқармаси
Вилоят туризм ва спорт бошқармаси
Марказий банк вилоят бошқармаси
Вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси
Вилоят адлия бошқармаси
Пенсия жамгармаси вилоят бошкармаси
Вилоят тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошкармаси
Вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси
Андижон ҳудудларидан фақат энг муҳим, ишончли ва расмий хабарлар @andijon_24uz дан бошланади!
Каналга уланиш учун
https://t.me/joinchat/RG6jSOeYmNyb5cHb
415 views13:55
Ochish/sharhlash
2021-08-16 08:34:27 Режабали Камолов: "Бизда полиомиелит касаллиги тамомила тугатилди», деган иддаолар ҳаётимни ўзгартириб юборган
Жалақудуқ туманидаги Абдуллабий қишлоғининг «Ибрат» маҳалласида яшовчи аҳолининг салмоқли қисмини қирғиз миллатига мансуб фуқаролар ташкил этади. Ҳудудга йўлингиз тушса, урф-одат, анъаналарнинг яқдиллик билан, бир ёқадан бош чиқариб ўтказишларини кўрсангиз, ҳавасингиз келиши аниқ. Икки миллат вакилларининг ришталари нафақат дўстлик, балки, қуда-андачилик билан ҳам янада мустаҳкамланган. Қаҳрамонимиз Ражабали Камолов айнан ушбу ҳудудда яшайди. 1972 йилда таваллуд топган Ражабали, қисмат экан, айни болалик пайтида, ҳамма қатори ўйнаб куладиган, билим оладиган маҳалида 1-гуруҳ ногирони
бўлиб қолган.
Каналга уланиш учун:
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji
395 views05:34
Ochish/sharhlash