Get Mystery Box with random crypto!

​​Андижонни 11 йил бошқарган Қобилжон Обидовга «Ўзбекистон Қаҳ | Andijon24

​​Андижонни 11 йил бошқарган Қобилжон Обидовга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони қайтариб берилди. У мазкур унвондан 2004 йил айрилганди

Андижон вилоятини 11 йил бошқарган Қобилжон Обидовга Президент фармонига асосан «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони ва «Олтин юлдуз» медали қайтариб берилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Қобилжон Обидов 1951 йилда Қўрғонтепа туманида туғилган бўлиб, 1972 йилда Андижон пахтачилик институтининг Гидромелиорация факультетини тамомлаган. Иш фаолиятини Андижон сув иншоотлари қурилиш трести учинчи қурилиш-монтаж бошқармаси устачилигидан бошлаган. Турли йилларда қурилиш трестининг иш бошқарувчиси, ёрдамчи корхоналар бошқармаси бошлиғи, технологик жамлаштириш бошқармаси бош муҳандиси, трест бошқарувчиси вазифаларида ишлаган. 1988—1993 йилларда Марҳамат тумани ҳамда Андижон шаҳрига раҳбарлик қилган. 1993—1996, 1997—2004 йилларда Андижон вилоятини бошқарган. 1996 йилдан 1997 йилга қадар бош вазирнинг биринчи ўринбосари бўлган.

1994 йилдан 2004 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва маҳаллий кенгаш депутати сифатида ҳам фаоллик кўрсатган. У 2018 йилдан буён Андижон вилояти ўрмон хўжалиги бошқармасини бошқариб келмоқда.

Обидов 1995 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени, 1998 йилда эса «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан мукофотланган. Бироқ 2004 йилда унинг унвони номаълум сабабларга кўра қайтариб олинган. Хорижий оммавий ахборот воситаларида унвон унинг ўғли билан боғлиқ жиноят иши ортидан қайтариб олингани таъкидланади.

Мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида унга Шавкат Мирзиёев фармони билан «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони ҳамда «Олтин юлдуз» медали қайтариб берилди.

@daryo_live