Get Mystery Box with random crypto!

Аллоҳ мағфиратли зот Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳудан рив | Amuziyosi.uz | rasmiy kanal

Аллоҳ мағфиратли зот

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Киёмат кунида Аллоҳ таоло мўмин бандасига яқин келади. Уни марҳаматига ўрайди ва айбини яширади. Унга: фалон гуноҳингни биласанми, фистон гуноҳингни тан оласанми?-дейди. Банда: Ҳа, раббим, дейди.
Шу тарзда банда барча гуноҳларига иқрор бўлгач ва ўзини ҳалок бўлишига амин бўлгач, Аллоҳ таоло: сени бу гуноҳларингни у дунёда яширган эдим. Энди, бугун ҳам ушбу гуноҳларингни ҳаммасини кечираман, дейди. Шундан сўнг, унга савоблар ёзилган китобини беради. (Имом Бухорий ривояти).

https://t.me/AmuziyosiUz