Get Mystery Box with random crypto!

Amuziyosi.uz | rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi amuziyosiuz — Amuziyosi.uz | rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi amuziyosiuz — Amuziyosi.uz | rasmiy kanal
Kanal manzili: @amuziyosiuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.14K
Kanalning ta’rifi

Амударё тумани "Юсуф эшон" жомеъ масжидининг диний маънавий ва маърифий канали

Мурожаат учун админ: @Amuziyo_admin

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-09-23 15:42:12 Билгинки, замон доим бил ҳил ҳолатда бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтган:
وَتِلۡكَ الۡاَيَّامُ نُدَاوِلُهَا بَيۡنَ النَّاسِۚ
"Бундай кунларни одамлар орасида айлантириб турамиз" (Оли Имрон сураси, 140-оят).
Гоҳида фақрлик, гоҳида бойлик, гоҳида иззат, гоҳида хорлик. Гоҳида дўстлар қувонади, гоҳида душманлар шодланади.
Ҳақиқий бахтли инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам бир асосни ўзига лозим тутган кишидир. У ҳам бўлса, тақводир. (Ибнул жавзий. Сойдул хотир).

https://t.me/AmuziyosiUz
446 views12:42
Ochish/sharhlash
2022-09-23 15:36:09 Расулуллоҳга муҳаббат

Зубайр разияллоҳу анҳу Расулуллоҳни ўлдирилганликлари ҳақидаги хабарни эшитиб кўчага чиқди ва Макка кўчаларида қиличини яланғочлаб у ёқдан бу ёққа югурарди. Ўша вақтда у бор йўғи ўн беш ёшда эди. Унинг қиличи Ислом йўлида яланғочланган биринчи қилич эди.

Баний Дийнор қабиласидан бўлган бир аёлнинг эри, отаси ва акаси Уҳуд жангида қатнашаётиб, барчалари шаҳид бўлдилар. Мусулмонлар у аёлга таъзия изҳор этар эканлар, аёл: Ё Расулуллоҳ! Сизнинг ОМОН қолишингиз ҳар қандай мусибатларга малҳамдир, деди.

Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу ғорга киришдан олдин: Ё Расулуллоҳ! Ғорга аввал мен кириб кўрай, у ерда бирор газанда бўлса, аввал менга тегсин, дедилар.

Билол ибн Рабоҳ разияллоҳу анҳу Расулуллоҳнинг вафотларидан кейин азон айтмай қўйдилар. Байтул Мақдис фатҳ қилинганда Умар разияллоҳу анҳу Билолга азон айтишга буюрдилар. Билол разияллоҳу анҳу азон айта туриб, ашҳаду анна муҳаммадан Расулуллоҳ деган жойига келганда шундай йиғладики, бунгача ҳеч ким Билолни бундай йиғлаганини кўрган эмасди.

Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу айтадилар: Ҳижрат йўлида кетаётган эдик, Расулуллоҳга бир идишда сут узатдим ва: ичинг ё расулуллоҳ!-дедим. Расулуллоҳ сутни ичганлари сари мендаги чанқоқ босилар эди.

Савбон разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: Нега рангинг ўзгариб кетди?-деб сўрадилар. Савбон: мен касал эмасман, бирор ерим ҳам оғриётгани йўқ. Лекин, сизни бошқа кўролмайманми, деб қўрқиб кетдим, деди.

Робиъа ибн Каъб разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: нима истагинг бор?-деб сўраганларида, у: жаннатда СИЗ билан бирга бўлиш, деб жавоб берди.

Аллоҳим биз Сени гувоҳ қиламизки, биз пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломни севамиз ва у зотни севганларни ҳам севамиз. Бизларни у зотдан айирмагин, гарчи амалларимиз қусурли бўлсада бизларни у зот билан бирга қилгин.

https://t.me/AmuziyosiUz
411 views12:36
Ochish/sharhlash
2022-09-23 15:32:38 Аллоҳ мағфиратли зот

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Киёмат кунида Аллоҳ таоло мўмин бандасига яқин келади. Уни марҳаматига ўрайди ва айбини яширади. Унга: фалон гуноҳингни биласанми, фистон гуноҳингни тан оласанми?-дейди. Банда: Ҳа, раббим, дейди.
Шу тарзда банда барча гуноҳларига иқрор бўлгач ва ўзини ҳалок бўлишига амин бўлгач, Аллоҳ таоло: сени бу гуноҳларингни у дунёда яширган эдим. Энди, бугун ҳам ушбу гуноҳларингни ҳаммасини кечираман, дейди. Шундан сўнг, унга савоблар ёзилган китобини беради. (Имом Бухорий ривояти).

https://t.me/AmuziyosiUz
342 views12:32
Ochish/sharhlash
2022-09-23 15:30:22 ФИТНА ЧАҚИРИҚЛАРГА АЛДАНМАНГ!

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда Россия ва Украина каби уруш кечаётган ерларда истиқомат қилаётган ватандошларимизга турли ваъдалар билан урушга тарғиб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Айрим террорчи ташкилот вакиллари эса пайтдан фойдаланиб, “жиҳод” даъвоси остида турли хунрезликларга чақириқ билан чиқмоқда.

Аслида мусулмон кишини ўз ватанини ҳимоя қилишдан бошқа хар қандай ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши шаръан жоиз бўлмайди. Бу ҳақда мазҳабимизнинг буюк олимларидан бири Имом Муҳаммад "Ас-Сиярул-кабир" китобида айтадилар: “Мусулмонлар ғайридинлар билан бирлашиб, бошқа ғайридин жамоага қарши урушиши жоиз эмас”, деганлар.

Ушбу урушга “жиҳод” номини бериш жаҳолатдан бошқа нарса эмас.
Чунки Ислом шариатида жиҳод учун белгилаб қўйилган ўзига хос шарт ва талаблар мавжуд. Агар шартлар топилмаса, у ҳеч қандай жиҳод ҳисобланмайди. Балки у Исломда ҳаром қилинган уруш бўлади. Бунда иштирок этганлар Аллоҳнинг шариатига қарши чиққан шайтон аскарлари қаторида бўлади. Унда ўлдирганлар қотил, ўлганлар эса гуноҳ узра жон берган боғийлар бўлади.

Биз бугунги кунда курашлар, зиддиятлар, дунёни қайта тақсимлашга қаратилган ўйинлар авж олган бир вазиятда яшамоқдамиз. Ҳозир зулм ва истибдод, террор ва бузғунчиликлар, ахлоқсизлик ва маънавий инқирозлар ҳар қачонгидан хатарли тус олмоқда. Шунинг учун бугунги куннинг мусулмон кишиси ҳарқачонгидан кўра огоҳ ва хушёр бўлиши даркор. Хусусан, инсоният тараққиётига таҳдид солаётган турли бўхронлар ва нотинчликлар пайтида турли фитналарга аралашмаслиги лозим.

Бу каби фитналарга аралашиш шаръан ҳаром ҳисобланади. Қолаверса, амалдаги қонунчилигимизда ҳам хорижий мамлакатларнинг ҳарбий тузилмалари, ноконуний диний ташкилотлар ва террорчи гуруҳлар таркибига аъзо бўлиш таъқиқланган.

Ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинади: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Яқинда фитналар бўлади. У пайтда ўтирган тургандан яхшидир, у пайтда турган юргандан яхшидир, у пайтда юрган югургандан яхшидир. Ким фитнага киришса ҳалокат ёқасига келади, ким фитна пайти паноҳгоҳ ёки сақланадиган жой топса у билан сақлансин!” (Имом Бухорий ривояти).

Хулоса қилиб айтганда Ислом дини икки жамоа ўртасида уруш бошланса, улардан бирига қўшилиб, уни алангалатишга эмас, балки тинчликка эришишга чақиради. Шундан келиб чиқиб, биз ватандошларимизни турли алдамчи тарғиботларга учмасликка, фитналардан йироқ бўлишга даъват этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ФИТНА #ҲАРОМ #ИСЛОМ
354 views12:30
Ochish/sharhlash
2022-09-23 13:46:52 Расулуллоҳга салавот айтинг

Юсуф алайҳиссалом чиройли эдилар.
Мусо алайҳиссалом кучли эдилар.
Иброҳим алайҳиссалом ҳалим эдилар.
Исмоил алайҳиссалом меҳрибон эдилар.
Айюб алайҳиссалом сабрли эдилар.
Хизр алайҳиссалом олим эдилар.

Муҳаммад алайҳиссалом ҳам чиройли, ҳам кучли, ҳам ҳалим, ҳам меҳрибон, ҳам сабрли ва ҳам олим эдилар.

Аллоҳ таоло бежизга: "Биз сизни бутун оламларга раҳмат қилиб юбордик", демаган.

Аллоҳумма солли ва саллим ала набиййина муҳаммад.

https://t.me/AmuziyosiUz
460 views10:46
Ochish/sharhlash
2022-09-23 08:41:29 ЭНГ афзал ҳазина

Шаддод ибн Авс разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтадилар: бир куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам менга: "Эй Шаддод ибн Авс! Қачон одамлар тилло ва кумушни жамғара бошласалар, сен ушбу калималарни жамғаргин, дедилар. Улар: Аллоҳумма инний асъалукас сабаата фил амри, вал аъзимата алар рушди. Ва асъалука шукро неъматика ва ҳусна ибадатика. Ва асъалука лисанан содиқан, ва қолбан салиман. Ва асъалука мин хойри ма таъламу, ва астағфирука лима таъламу, иннака анта алламул ғуюб. ( Аллоҳим мен сендан динда собит бўлмоқликни, тўғри йўлда қатъий бўлмоқни сўрайман. Неъматларинга шукр қилмоқликни, Сенга чиройли ибодат қилмоқликни сўрайман. Сендан ростгўй тил, соғлом қалб бермоғингни сўрайман. Сендан Ўзинг билган яхши нарсани сўрайман ва Ўзинг билган ёмон нарсадан паноҳ тилайман. Ўзинг билган гуноҳларни кечиришингни сўрайман. Дарҳақиқат, Сен ғайбларни билувчи зотсан).

https://t.me/AmuziyosiUz
525 views05:41
Ochish/sharhlash
2022-09-23 07:10:48 https://t.me/Uktam_domla/1040
482 views04:10
Ochish/sharhlash
2022-09-23 07:10:16 #Quron #sura

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.

(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)

Uktam qori

Qahf surasi Facebook

Қаҳф сураси Youtube
475 views04:10
Ochish/sharhlash
2022-09-23 07:09:29
ASSALOMU ALAYKUM!

ALLOH
BUGUNGI
KUNINGIZNI
BAROKATLI,
FAYZLI
QILSIN!


Nabiy sollallohu alayhi vasallam:
«Qaysi biringiz oilasi tinch, tani sogʻ va bir kunlik rizqi bor holda tong ottirsa, goʻyoki butun dunyoni qoʻlga kiritibdi», dedilar.

XAYRLI KUN!

Яқинларингизга ҳам улашинг ! https://t.me/Yangi_masjid
513 views04:09
Ochish/sharhlash
2022-09-23 07:08:39 https://t.me/Uktam_domla/1036
484 views04:08
Ochish/sharhlash