2022-07-19 20:13:15
Бухорони қамал қилган мўғуллар хони Чингизхон шаҳарни бир хамлада ололмагач, Бухоро аҳлига мурожаат қилди: "Ким биз билан бўлса омон қолади ва хавфсиз яшайди. Бу мурожаатдан кейин шаҳар аҳолиси иккига бўлиниб қолди. Бир қисм жасур одамлар қаршиликни давом эттириб, душманга жанг бериш кераклигини айтсалар, иккинчи сал қўрқоқроқ, иккиланувчи томон Чингизхондан омонлик сўраб шаҳар калитларини топшириш керак дердилар. Чингизхон иккинчи таслим бўлувчилар қатламига айтади: "Агар шаҳарни менга топширсангизлар мол-дунё, аҳли оилаларингга тегинмайман ва сизларга мукофот тарзда қолган бўйсунмайдиганларнинг мол-мулкини, ер-сувини, амал-бошқарувини олиб бераман. Иккиланувчи ва қўрқоқлар партияси ғолиб келиб Чингизга шаҳарни топширадилар. Аммо улар қаттиқ янглишгандилар, Чингизхон уларни алдаганди. Мўғуллар Бухоро ахлини қатлиом қилади ва шаҳарни аёвсиз талайдилар. Сотқинлардан бири Чингизхонга ваъдасини эслатганда,Чингиз қах-қах уриб шундай дейди: "Ўз элига, ўз юртига, ўз қўшнисига, қариндош-уруғига вафо қилмаган эл менга вафо қилармиди ? Шунинг учун бу эл қулликка ва хорликка махкумдир".
"Ўз биродарларини, ўз элини эзган, сотган эл хозир хам бошқа эллар томонидан қулликка ва хорликка махкум.
36 viewsAbduhalim Faxriddin òģli, 17:13