Get Mystery Box with random crypto!

Доктор Аллерголог

Telegram kanalining logotibi allergiya — Доктор Аллерголог Д
Telegram kanalining logotibi allergiya — Доктор Аллерголог
Kanal manzili: @allergiya
Toifalar: Bloglar , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.59K
Kanalning ta’rifi

Ассалому алайкум!
Шифокор аллерголог ва клиник иммунолог Жасур Давлатовнинг "Доктор Аллерголог" (@allergiya) Telegram саҳифасига ҳуш келибсиз!
Шахсий мурожаатлар учун: @allergolog

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-07-12 13:51:41
Рақамли стетоскоп. Янги босқич тиббиёт технологиялари

Менга ёқди. Сизгачи?

Аллерголог каналига уланинг:
"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
3.5K viewsЖасур Давлатов, 10:51
Ochish/sharhlash
2022-07-12 08:53:15 ​​Ҳашоратларга қарши аллергия. Уни қандай даволаш мумкин?

ФАКТ: Дунё бўйлаб, ҳашаротлар чақишидан юзага келган анафилактик реакция туфайли вафот этган одамларнинг 50 фоизида аввал аллергия қайд этилмаган. Яъни, бу инсонлар ҳаётидаги биринчи ва охирги аллергик реакция туфайли вафот этишган. Ачинарли ҳолат.

Одатда ҳашарот чаққан жойда қизариш, шиш пайдо бўлади. Бу ҳолат аллергияси бўлмаган инсон билан ҳам кузатилади. Аммо, баъзи одамларда ҳашаротларга қарши аллергия мавжуд. Бундай инсонларнинг иммун тизими ҳашорат заҳарига қарши бошқалардан фарқли равишда ўзгача тарзда жавоб қайтаради. (Аллергия сўзини маъоси ҳам «ўзгача таъсир» дегани ўзи)

Бу каби беморларни ҳашаротлар биринчи марта чаққанидан сўнг организмида иммуноглобулин E (IgE) антителолар ишлаб чиқарилади ва ўша ҳашорат захрига қарши сезувчанлик – сенсибилизация пайдо бўлади. Ҳашорат иккинчи марта чаққанида эса аллергик реакция пайдо бўлади ва нишон аъзолардаги ўзгаришларга сабаб бўлади.

Энг оғир кечувчи тури анафилактик реакция деб аталади. Асосий белгилари:

Қичишиш;
Тошмалар тошиши;
Томоқ, тил ва нафас йўлларидаги шиш;
Нафас олиш қийинлишуви;
Бош айланиши;
Кўнгил айниш ёки диарея. 

Оғир ҳолатларда қон босимининг тез пасайиши кузатилади ва беморнинг ҳушдан кетишига олиб келади.
Aнафилактик реакция тиббий фавқулодда ҳолат бўлиб, вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса ўлимга олиб келиши мумкин. 

Қандай даволаш мумкин?

Ҳашаротлар аллергиясини узоқ муддатли даволаш усулига заҳар иммунотерапияси дейилади. Бу аллерголог томонидан бажариладиган жуда самарали усул бўлиб, кейинчалик ҳашарот чаққанида аллергик реакциялар келиб чиқишини олдини олади. Бунда беморнинг заҳарга нисбатан сезгирлигини пасайтириш учун аста-секин кўпайтириладиган заҳар дозаларини буюришни ўз ичига олади. Бир неча ҳафтадан бир неча ойгача давом этадиган даво муолажасидан сўнг, беморлар нормал ҳаётга қайтишлари мумкин.

Каналга уланинг:
"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
2.4K viewsЖасур Давлатов, 05:53
Ochish/sharhlash
2022-07-08 09:26:20Бугун 8-июль – Халқаро аллергияга қарши кураш куни!

Бутунжаҳон Аллергия Ташкилоти (WАО) ва Бутунжаҳон Иммунопатология Ташкилоти (WIPО) қарори билан, аллергияни даволаш ва олдини олишнинг аҳамияти ҳақида хабардорликни ошириш мақсадида ҳар йили 8-июл куни бутун дунёда аллергияга қарши кураш куни нишонланади.

Аллергия ер юзидаги энг кенг тарқалган касалликлардан биридир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) статистик маълумотларига кўра, сайёрамиз аҳолисининг қарийб 40 фоизи аллергиядан азият чекади.

Кўпчилигимизда бирор нарсага аллергиямиз бор, фақат реакция даражаси турлича намоён бўлади. Биз аллергологлар қанчалик кичик кўринмасин, аллергия белгиларини эътиборсиз қолдирмасликни тавсия қиламиз. 

Энг ёмон нарса нима, биласизми? Беморнинг ўзини-ўзи даволаши!

Антигистамин дорилар қабул қилиш симптоматик тузалишдир. Беморлар қайта-қайта ўз-ўзини даволаш билан шуғулланса, муаммонинг кучайишига хавф туғдириши мумкин. Баъзида бу ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин.

Аллерголог-шифокор қабулига бориш ўрнига, кўп одамлар аллергияни мустақил равишда даволайдилар. Аптекадан 1 пачка диазолин олиб ичиб юраверади. Касаллик ривожланишда ва бемор эса қийналишда давом этаверади.

Аллергиядан бутунлай қутулиш мумкинми?

Йўқ! Хақиқий аллергияни абадий даволаш мумкин эмас. Лекин, шифокор-аллерголог ёрдамида унинг қайта қўзғалишини камайтириш ва барқарор ремиссияга (уйқу холатига) эришиш мумкин. Ҳар қандай аллергияни даволашда биринчи қадам "айбдор" аллергенни аниқлаш ва у билан контактни камайтиришдир. Ундан кейинги самарали даво усуллари ҳақида бу ерда танишинг.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда бу соҳада янгиликлар катта. Аллергенни молекуляр компонент даражасида аниқлаш усуллари жорий қилиниши шулар жумласидан.

Аллерголог каналига уланинг:
"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
2.5K viewsЖасур Давлатов, edited  06:26
Ochish/sharhlash
2022-07-07 14:48:39Савол: Кесарча усулда туғилган болаларнинг аллергияга мойиллиги табиий туғилганларга нисбатан юқорими?

Жавоб: Сўнгги тадқиқотларга кўра, туғилиш усули, хоҳ у табиий бўлсин, хоҳ у кесарча бўлсин, болада аллергия мойиллигини оширишига боғлиқ эмас.

Рости, шахсан ўзим ҳам бунақа хулосани кутмаган эдим. Кесарево усулида туғилган болаларда аллергик касалликлар кўпроқ учрашига ишонардим. Буни қарангки, The Journal of Allergy and clinical immunology журналида яқинда чоп этилган тадқиқот хулосаси бунинг тескариси айтмоқда.

Гигиена назариясига таянсак, одамларнинг "тоза ҳамда микробларсиз" муҳитга мослашиши туфайли иммун тизими "дангаса" бўлиб қолади ва организм учун зарарсиз моддаларга ҳам не-нормал ўзгача реакция билдиришига сабаб бўлади.

Чақалоқ иммун тизимининг микроблар билан илк салом-алиги одатда туғруқ пайтида, туғруқ йўлидан ўтиб кетганда содир бўлади. Кесарево билан туғилган болалар бундай саломлашишдан мосуво бўлишади. Шунинг учун бу уларнинг иммун тизимининг нотўғри ривожланишига таъсир қилади ва аллергия ҳам кўпроқ учрайди деб тахмин қилинар эди.

Янги тадқиқот натижалари эса бу тахминга зид чиқди. 

Австралиялик тадқиқотчилар 2000 нафар боланинг соғлиғини кузатиб, ёнғоқ, тухум оқи ва бошқа маҳсулотларга аллергия частотасини кузатдилар ва натижа қуйидагича:

Табиий равишда туғилганлар орасида 13,2%,
Кесарево билан туғилганлар орасида - 12,7%

Хуллас, туғилиш усули турлича бўлган болалар ўртасида аллергияга мойиллик бўйича сезиларли фарқлар аниқламади, Кесарево усулини аллергияга алоқаси йўқ дея хулосага келинди.

Шунақа гаплар! Илм-фан билимлари тез ўзгармоқда. Ўз устингизда ишлашдан тўхтаманг.

Шунингдек ўқинг:

Ҳомиладорлик пайтида гипоаллерген диета қилиш туғиладиган болалардаги аллергик касалликнинг олдини оладими?

Аллерголог каналига уланинг:
"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
2.2K viewsЖасур Давлатов, edited  11:48
Ochish/sharhlash
2022-07-06 09:57:54Фойдали реклама:

Гижжага қарши дориларнинг жигарга зараридан қўрқасизми?

У ҳолда гижжалардан Цзинда-терапия орқали зарарсиз халос бўлинг!


Қонда IgE ва эозинофиллар миқдори ҳам аллергия ҳам гижжа касаллигида кўпайиши туфайли баъзи шифокорлар хақиқий аллергик касаллик билан гижжа натижасида юзага келган аллергик реакцияни ажратишга қийналишади.

Гижжалар (гельминтлар) – организмда яшайдиган чувалчанглар. Улар ўзидан токсик моддалар ишлаб чиқариб, асаб, ошқозон-ичак, нафас олиш, юрак-қон томир тизимига салбий таъсир кўрсатади. Бугунги кунда гижжаларнинг энг кўп учрайдиган турлари аскарида, острица, лямблия кабилардир. Кўпинча уларнинг икки-уч хил тури бирга келади.

Организмда гижжа борлигининг белгилари қандай?

Тиш ғижирлатиш;
Ухлаганда сўлак оқиши;
Терида турли доғлар пайдо бўлиши;
Иштаҳанинг пасайиши;
Кўп овқат истеъмол қилиш;
Ич қотиши;
Жиззакилик, қайсарлик;
Хотиранинг пасайиши;
Камқонлик


каби гижжаларга хос белгилар намоён бўлиши мумкин. Узоқ муддат давом этадиган қуруқ йўтал, қоринда тўсатдан оғриқлар кузатилиш ҳам тез-тез учраб туради.

Гижжалардан қандай зарарсиз қутулиш мумкин?

Ичакдаги гижжалар одатда ичак деворига ёпишган бўлади. Уларни тушириш учун аввал ЦЗИНДА физио терапия мутахассислари гижжаларни чалажон холатиги келтиради. Аппаратдан узатиладиган электр-магнит-товуш тўлқинлар гижжанинг асаб хужайраларига таъсир килиб уларни фалаж ҳолга келтиради. Бу эса гижжанинг ичак деворига ёпишиш қобилиятини йўқотади. Натижада гижжалар табиий йўл билан тушиб кетиши осонлашади.

Гижжаларга эътиборсиз бўлманг!

Ўзингиз ёки фарзандингиздаги гижжалар ўз вақтида йўқотилмаса, аллергия пайдо бўлишига, ичакдаги ҳимояловчи микробларнинг зарарланишига сабаб бўлади. Тана иммун тизимининг энг катта ичакларда жойлашгани боис ўз-ўзидан касалликларга қарши курашувчанлик ҳам сусайиб боради.

Гижжалардан зарарсиз халос бўлишда Цзинда-терапия усулини тавсия қиламан!

Мурожаат учун телефон:
71-2749391 | TELEGRAM

Манзил: Чилонзор-23. Фарҳод бозор чорраҳаси. Медия-Гинекс клиникаси
Локация

Телеграм канал: t.me/zinda_toshkent
Телеграм гуруҳ: t.me/zinda_terapiya
2.1K viewsЖасур Давлатов, edited  06:57
Ochish/sharhlash
2022-07-01 13:31:17 Келинг, фикрлашамиз!

Сиз қандай холларда фарзандингиз/ўзингиз учун антибиотик қабул қиласиз?

Ёки шифокорлар томонидан қандай ҳолатда сизга антибиотиклар буюрилади?


Ўзи умуман, антибиотик қабул қилиш қонун қоидаларини биламизми?
2.3K viewsЖасур Давлатов, 10:31
Ochish/sharhlash
2022-06-30 10:52:07
Чақалоқни овутиш бўйича Лайфхак!

Синаб кўринг, 100% ўхшайди

Гуруҳларга юбориб қўйинг!

Аллерголог каналига уланинг:
"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
3.0K viewsЖасур Давлатов, edited  07:52
Ochish/sharhlash
2022-06-29 11:35:17 Аллергия ростдан ҳам йўқ нарсами? Тиббиётдан олиб ташлаш керакми?

Аллергия терминининг қизиқарли тарихи бор. Ўз даврида бу терминни тиббиётга киритиш, алоҳида фан сифатида ажралиб чиқишига кўплаб зиддиятлар бўлган. Бечора Климанс Фон Пирке "аллергия" алоҳида тушунча эканини замондошларига тушунтираман деб она сути оғзига келган. Аммо, охир оқибат асосланган тажриба ва далиллар орқали хамма қаршиларни жойига ўтирғизиб қўйди, ишонаверинг!

Тахминан, 1 аср олдин, ёш педиатр Клменс Фон Пирке иммун системасининг функциясига фақатгина касалликлардан химоя қилиш тизими деган нуқтаи назардан эмас, балки реактивликни ўзгартириши нуқтаи назаридан ҳам қараш кераклигини тушунди. У ўз фикрни ифодалаш учун янги "аллергия" терминини яратди ва уни қуйидагича ифодалади:

Иммун тизимининг антиген билан биринчи алоқаси организмнинг реактивлигини ўзгартиради. Иккинчи ва кейинги алоқаларда бу ўзгариш нормал иммун тизим функциясидан фарқи ўлароқ, турли хил реакцияларни келтириб чиқариши мумкин. 

Илмий ҳамжамият томонидан бу янги ғоя дастлаб тушунарсиз эди. Афсуски, хозир хам кўпчилик учун тушунарсизлигича қолмоқда. Шу сабабли ҳам аллергия ўзи йўқ нарса дея гапириб юришибди. [1], [2]

Охир оқибат аллергия борлиги тан олинди ва унинг муваффақияли юриши бошланди

... Ниҳоят, 1930-йилларнинг бошидан тиббиёт терминологиясига Пирке томонидан киритилган янги сўз тўлиқ киритилди. Ушбу муваффақиятга бу терминнинг ўзгача жозибадорлиги ҳам ҳисса қўшди. "Аллергия" терминининг жозибадорлиги нафақат шифокорларни, балки кенг жамоатчиликни ҳам ўзига тортди. Кўп ўтмай, аллергия термини илмий ва клиник майдонлардан қочиб, кўчаларга чиқди. Одамлар ундан ҳар қандай нарсага ҳар қандай ножўя реакцияни ифодалаш учун фойдаланишни бошладилар. Бундан ташқари, одамлар бу сўзни рад этиш ёки нафратланишни ифодалаш учун ишлатишган. "Аллергия" газеталарда, романларда ва қўшиқларда тиббий ва нотиббий аҳамиятга эга тарзда ривожланиб борди."Аллергия" сўзи модага айланди.

Мақолани батафсил ўқиш:
https://onlinelibrary.wiley.com/doi/full/10.1111/all.12174

Каналга уланинг:
"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
2.5K viewsЖасур Давлатов, edited  08:35
Ochish/sharhlash
2022-06-29 05:49:01
Аллергия касаллиги йўқ-2!
(1-қисми)

Ана холос! Асл мутахассисликлари невропатолог-психолог бўлган, ижтимоий тармоқларда фаол ижод қилаётган Ахмаджон Хасанов мободо ваколат бўлиб, академик даражасини олсалар тиббиётдан аллергия деган касалликни ўчиртириб ташламоқчи эканлар. Бу терминни 100 йил олдин фанга киритган Клименс Фон Пирке гўрида тик турадику бунақада)

Эслатиб ўтаман, аллергия – иммунитетнинг тушиши эмас, аксинча иммунитетнинг "нотўғри" ишлаши натижасида ривожланади.

Жудаям ачинарли ҳолат!

Бутун дунёда сўнгги йилларда ортиб бораётган, хаттоки Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан "XXI аср - аллергия асри" дея эътироф этилаётган бир пайтда Ўзбекистонда кўплаб шифокорлар томонидан бунга юзаки қаралмоқда. Бу албатта ачинарли. Айниқса аллергик касалликлардан азият чекаётган беморлар учун.

Ўша гап. Сиз, ўзингиз ёки яқинларингиздаги аллергик касалликни даволаш ёки назоратга олиш бўйича фақат шифокор-аллерголог билан маслаҳатлашинг!

Каналга уланинг:
"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
2.3K viewsЖасур Давлатов, edited  02:49
Ochish/sharhlash