Get Mystery Box with random crypto!

​​Ҳашоратларга қарши аллергия. Уни қандай даволаш мумкин? Ф | Доктор Аллерголог

​​Ҳашоратларга қарши аллергия. Уни қандай даволаш мумкин?

ФАКТ: Дунё бўйлаб, ҳашаротлар чақишидан юзага келган анафилактик реакция туфайли вафот этган одамларнинг 50 фоизида аввал аллергия қайд этилмаган. Яъни, бу инсонлар ҳаётидаги биринчи ва охирги аллергик реакция туфайли вафот этишган. Ачинарли ҳолат.

Одатда ҳашарот чаққан жойда қизариш, шиш пайдо бўлади. Бу ҳолат аллергияси бўлмаган инсон билан ҳам кузатилади. Аммо, баъзи одамларда ҳашаротларга қарши аллергия мавжуд. Бундай инсонларнинг иммун тизими ҳашорат заҳарига қарши бошқалардан фарқли равишда ўзгача тарзда жавоб қайтаради. (Аллергия сўзини маъоси ҳам «ўзгача таъсир» дегани ўзи)

Бу каби беморларни ҳашаротлар биринчи марта чаққанидан сўнг организмида иммуноглобулин E (IgE) антителолар ишлаб чиқарилади ва ўша ҳашорат захрига қарши сезувчанлик – сенсибилизация пайдо бўлади. Ҳашорат иккинчи марта чаққанида эса аллергик реакция пайдо бўлади ва нишон аъзолардаги ўзгаришларга сабаб бўлади.

Энг оғир кечувчи тури анафилактик реакция деб аталади. Асосий белгилари:

Қичишиш;
Тошмалар тошиши;
Томоқ, тил ва нафас йўлларидаги шиш;
Нафас олиш қийинлишуви;
Бош айланиши;
Кўнгил айниш ёки диарея. 

Оғир ҳолатларда қон босимининг тез пасайиши кузатилади ва беморнинг ҳушдан кетишига олиб келади.
Aнафилактик реакция тиббий фавқулодда ҳолат бўлиб, вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса ўлимга олиб келиши мумкин. 

Қандай даволаш мумкин?

Ҳашаротлар аллергиясини узоқ муддатли даволаш усулига заҳар иммунотерапияси дейилади. Бу аллерголог томонидан бажариладиган жуда самарали усул бўлиб, кейинчалик ҳашарот чаққанида аллергик реакциялар келиб чиқишини олдини олади. Бунда беморнинг заҳарга нисбатан сезгирлигини пасайтириш учун аста-секин кўпайтириладиган заҳар дозаларини буюришни ўз ичига олади. Бир неча ҳафтадан бир неча ойгача давом этадиган даво муолажасидан сўнг, беморлар нормал ҳаётга қайтишлари мумкин.

Каналга уланинг:
"Доктор Аллерголог" (@allergiya)