Get Mystery Box with random crypto!

Комил Алламжонов

Telegram kanalining logotibi allamjonov_ki — Комил Алламжонов К
Telegram kanalining logotibi allamjonov_ki — Комил Алламжонов
Kanal manzili: @allamjonov_ki
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15.47K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари | Заместитель руководителя Администрации Президента Республики Узбекистан
Facebook:
https://facebook.com/k.allamjonov
Instagram:
https://instagram.com/k_allamjonov
Twitter:
https:

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2022-12-11 19:16:21
Газ ва электр муаммоси бўйича қонунбузилишга йўл қўйган айрим раҳбарлар қамоққа олинган

Айни дақиқаларда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалалари бўйича Республика штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилиш Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков раҳбарлигида танқидий руҳда бўлиб ўтмоқда.

Унда, жумладан, қонунбузилишга ҳамда масъулиятсизликка йўл қўйган соҳа раҳбарларидан айримларига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва қамоққа олингани маълум қилинди.


Каналга уланиш:
@uzauz
2.4K views16:16
Ochish/sharhlash
2022-12-09 19:48:05
Сегодня провели встречу с Послом США в Узбекистане Джонатаном Хеником.

На встрече обменялись мнениями о реализуемых в Узбекистане реформах, дальнейшем обеспечении открытости и свободы слова, развитии сферы образования.
 
В частности обсудили возможности сотрудничества в сферах повышения квалификации преподавателей английского языка, гендерного равенства и защиты прав женщин, СМИ, повышения квалификации информационных служб госорганов, медиаграмотности и многих других.

@SShMirziyoyeva
15.7K views16:48
Ochish/sharhlash
2022-12-09 19:47:54
Бугун АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник билан учрашув ўтказдик.

Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, очиқлик ва сўз эркинлигини таъминлаш, таълим соҳасини янада ривожлантириш каби масалалар юзасидан фикр алмашдик.

Хусусан, мамлакатимизда инглиз тили ўқитувчилари малакасини ошириш, гендер тенглиги ва хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ОАВ, давлат органларининг ахборот хизматлари малакасини ошириш, медиасаводхонлик ва бошқа кўплаб соҳаларда ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилдик.

@SShMirziyoyeva
14.6K views16:47
Ochish/sharhlash
2022-12-07 20:07:06
Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан тасис этилган кўкрак нишони бизга ҳам насиб этди.
3.9K views17:07
Ochish/sharhlash
2022-11-30 15:58:01 Шавкат Мирзиёев Қирғизистон билан чегара ва Андижон сув омборига оид қонунларни имзолади

Ўзбекистон Президенти бугун, 30 ноябрь куни Ўзбекистон билан Қирғиз Республикаси ўртасидаги давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома ҳамда Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилишга оид қонунларни имзолади.

Ваниҳоят кўрсатилган сиёсий ирода натижасида икки қардош халқ ўртасидаги яхши қўшничилик мустаҳкамланиб, 30 йилдан бери ҳал бўлмаёган низоларга қонуний ечим топилди.

Шартномаларнинг асосий мазмуни:

ўзбек-қирғиз Давлат чегарасининг 35 та участкадаги умумий узунлиги 302,29 км бўлган чизиғи белгиланди;

Ўзбекистонга 4 минг 957 гектардаги Андижон сув омбори ҳудуди ҳамда тўғонга хизмат кўрсатиш ва уни муҳофаза қилиш учун қўшимча 19,5 гектар ер майдони ўтказилади, яъни сув омбори тўлиқлигича Ўзбекистон ҳудудида бўлади. Қирғизистонга эса компенсация тарзида 1 минг 19 гектар яйлов ерлари берилади;

Қирғизистонга Андижон сув омборининг қурилмай қолган Кампиробод чап қирғоқ канали учун “Ғовасой” участкасидан 12 минг 849 гектар ер майдони компенсация тарзида берилади. Бунда, Қирғизистон томони “Ғовасой” дарёсининг табиий оқимига тўсқинлик қиладиган гидротехник ва бошқа иншоотларни қурмаслик, сувнинг техник ифлосланишига йўл қўймаслик мажбуриятини олади;

Ўзбек томони сув омборидаги сув сатҳини 900 горизонталдан юқори бўлмаган сатҳда ушлаб туриш, Қирғизистон фуқароларининг сув омбори сувига эркин кириши ва ундан фойдаланишини (ҳайвонларга сув бериш, суғориш, балиқ овлаш) таъминлаш, атрофида муҳандислик-техник иншоотларни ўрнатмаслик мажбуриятларини олган. Қирғизистон томони сувни муҳофаза қилиш зоналари ўрнатилиши, ундан фойдаланиш режимига риоя этилишини таъминлаш мажбуриятларини олган;

Ўзбекистон томони сув омборининг хавфсизлигини таъминлайди, эксплуатация қилади, техник хизмат кўрсатади, Қирғизистон томони билан келишилган лимитлар доирасида сув чиқаради.

Имзоланган шартномалар натижасида Ўзбекистонда 2,5 миллион тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва 500 миллион доллар миқдоридаги маҳсулотларни экспорт қилиш учун 8 мингга яқин фермер хўжаликларини сув билан узлуксиз таъминлаш имконияти пайдо бўлмоқда.

Ва энг асосийси узоқ йиллар давомида доимий хавотир пайдо қилиб келаётган чегара низоларига барҳам берилмоқда. Қаер кимники эканлиги узил-кесил ҳал бўлиб, икки давлатнинг бир-бирига даъволарига ечим топилди. Бу албатта, шубҳасиз дипломатиянинг катта ютуғи. Энди бошқа қўшни давлатлар Ҳукуматлари ҳам шунақа сиёсий ирода кўрсатса ва чегараларга оид барча баҳсли масалага нуқта қўйишса, яхши бўларди. Ўзбекистон томони бунга тайёр ва энг кўп манфаатдор ҳам айнан биз. Умид қиламанки, тез орада бу ҳам бўлади.


@xushnudbek
4.0K views12:58
Ochish/sharhlash
2022-11-30 15:57:21
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси билан Қирғиз Республикаси ўртасидаги давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома ҳамда Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилишга оид қонунларни имзолади.

Президент Шавкат Мирзиёев подписал законы о ратификации Договора между Республикой Узбекистан и Кыргызской Республикой об отдельных участках Государственной границы и Соглашения о совместном управлении водными ресурсами Андижанского (Кемпир-Абадского) водохранилища.

#Mirziyoyev #qonun #chegara #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
35 views12:57
Ochish/sharhlash
2022-11-30 15:56:05 Шавкат Мирзиёев Қирғизистон билан чегара ва Андижон сув омборига оид қонунларни имзолади

Ўзбекистон Президенти бугун, 30 ноябрь куни Ўзбекистон билан Қирғиз Республикаси ўртасидаги давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома ҳамда Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилишга оид қонунларни имзолади.

Ваниҳоят кўрсатилган сиёсий ирода натижасида икки қардош халқ ўртасидаги яхши қўшничилик мустаҳкамланиб, 30 йилдан бери ҳал бўлмаёган низоларга қонуний ечим топилди.

Шартномаларнинг асосий мазмуни:

ўзбек-қирғиз Давлат чегарасининг 35 та участкадаги умумий узунлиги 302,29 км бўлган чизиғи белгиланди;

Ўзбекистонга 4 минг 957 гектардаги Андижон сув омбори ҳудуди ҳамда тўғонга хизмат кўрсатиш ва уни муҳофаза қилиш учун қўшимча 19,5 гектар ер майдони ўтказилади, яъни сув омбори тўлиқлигича Ўзбекистон ҳудудида бўлади. Қирғизистонга эса компенсация тарзида 1 минг 19 гектар яйлов ерлари берилади;

Қирғизистонга Андижон сув омборининг қурилмай қолган Кампиробод чап қирғоқ канали учун “Ғовасой” участкасидан 12 минг 849 гектар ер майдони компенсация тарзида берилади. Бунда, Қирғизистон томони “Ғовасой” дарёсининг табиий оқимига тўсқинлик қиладиган гидротехник ва бошқа иншоотларни қурмаслик, сувнинг техник ифлосланишига йўл қўймаслик мажбуриятини олади;

Ўзбек томони сув омборидаги сув сатҳини 900 горизонталдан юқори бўлмаган сатҳда ушлаб туриш, Қирғизистон фуқароларининг сув омбори сувига эркин кириши ва ундан фойдаланишини (ҳайвонларга сув бериш, суғориш, балиқ овлаш) таъминлаш, атрофида муҳандислик-техник иншоотларни ўрнатмаслик мажбуриятларини олган. Қирғизистон томони сувни муҳофаза қилиш зоналари ўрнатилиши, ундан фойдаланиш режимига риоя этилишини таъминлаш мажбуриятларини олган;

Ўзбекистон томони сув омборининг хавфсизлигини таъминлайди, эксплуатация қилади, техник хизмат кўрсатади, Қирғизистон томони билан келишилган лимитлар доирасида сув чиқаради.

Имзоланган шартномалар натижасида Ўзбекистонда 2,5 миллион тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва 500 миллион доллар миқдоридаги маҳсулотларни экспорт қилиш учун 8 мингга яқин фермер хўжаликларини сув билан узлуксиз таъминлаш имконияти пайдо бўлмоқда.

Ва энг асосийси узоқ йиллар давомида доимий хавотир пайдо қилиб келаётган чегара низоларига барҳам берилмоқда. Қаер кимники эканлиги узил-кесил ҳал бўлиб, икки давлатнинг бир-бирига даъволарига ечим топилди. Бу албатта, шубҳасиз дипломатиянинг катта ютуғи. Энди бошқа қўшни давлатлар Ҳукуматлари ҳам шунақа сиёсий ирода кўрсатса ва чегараларга оид барча баҳсли масалага нуқта қўйишса, яхши бўларди. Ўзбекистон томони бунга тайёр ва энг кўп манфаатдор ҳам айнан биз. Умид қиламанки, тез орада бу ҳам бўлади.


@xushnudbek
384 views12:56
Ochish/sharhlash
2022-11-26 15:32:39 Сирдарё вилоятига ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланди

Президентнинг тегишли Фармони билан Махмудалиев Акмалжон Азимжонович зиммасига Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажариш юклатилди. Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.

Айни дақиқаларда Бош вазир Абдулла Арипов ҳамда Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков бошчилигида Сирдарё вилоятида бўлиб ўтаётган йиғилишда мазкур фармон матни ўқиб эшиттирилган ва янги ҳоким жамоага таништирилган.

А.Махмудалиев бунга қадар Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари эди. Шунингдек, у узоқ йиллар Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими, Фарғона вилоятининг
Учкўприк тумани ҳокими лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилоятининг собиқ ҳокими Мирзаев Ғофиржон Ғаниевич Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.


@xushnudbek
3.6K views12:32
Ochish/sharhlash
2022-11-25 18:08:20
Давлатимиз раҳбари таълимга Финляндия тажрибасининг жорий этилиши ҳақида

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2.9K views15:08
Ochish/sharhlash
2022-11-24 21:21:46
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси лавозимига сайланган Нозима Давлетова ва фонд директори лавозимига тайинланган Акрамжон Фозиловнинг ишларига омад тилаб қоламан!
2.8K views18:21
Ochish/sharhlash