Get Mystery Box with random crypto!

Сирдарё вилоятига ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланди Прези | Komil Allamjonov

Сирдарё вилоятига ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланди

Президентнинг тегишли Фармони билан Махмудалиев Акмалжон Азимжонович зиммасига Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажариш юклатилди. Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.

Айни дақиқаларда Бош вазир Абдулла Арипов ҳамда Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков бошчилигида Сирдарё вилоятида бўлиб ўтаётган йиғилишда мазкур фармон матни ўқиб эшиттирилган ва янги ҳоким жамоага таништирилган.

А.Махмудалиев бунга қадар Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари эди. Шунингдек, у узоқ йиллар Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими, Фарғона вилоятининг
Учкўприк тумани ҳокими лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилоятининг собиқ ҳокими Мирзаев Ғофиржон Ғаниевич Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.


@xushnudbek