Get Mystery Box with random crypto!

Самарқандда хорижий тиллар марафони ташкил қилинмоқда Марафон | Allaev Uz (16 )

Самарқандда хорижий тиллар марафони ташкил қилинмоқда

Марафонда ёшларга 13 та хорижий тил бўйича халқаро тажрибага эга спикер ва ўқитувчилар билан биргаликда учрашув ва мастер-класcларда бепул қатнашиш имкони тақдим қилинади.

Ўзбекистон ёшларини қамраб олувчи марафон 14 июнь куни соат 10:00да Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида бошланади. Ушбу марафонда барча самарқандлик ёшлар иштирок этишлари мумкин. Албатта, СИЗ ҳам қатнашинг.

Эслатиб ўтамиз, марафон бошқа ҳудудларда ҳам давом этади.

Рўйхатдан ўтиш учун:  @ibrat_register_bot

Манзил: Самарқанд шаҳри, Абдураҳмон Жомий кўчаси, 98-уй (локация)