Get Mystery Box with random crypto!

Бу йил 9-феврал арафасида барча масжидларда Навоий ҳақига қуръ | Alisher Qodirov

Бу йил 9-феврал арафасида барча масжидларда Навоий ҳақига қуръон хатм қилиниб, дуо ўқилади.

Бу йил улуғ шоир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги арафасида масжидларда Навоий ҳақига қуръон хатм қилиниб, дуо ўқилади.

Президент ҳузурида ўтган йиғилишда таниқли адабиётшунос Шуҳрат Ризаев томонидан: "Ҳазратни бобомиз деймиз. Лекин, ул зотнинг фарзанди бўлмаган. Биз ўғиллик, фарзандлик қилиб, бу йил масжидларда маънавий падаримизнинг руҳи покига хатми қуръон ўқилишига рухсат берсак..." дея таклиф киритилди.

Таклиф қабул қилинди. Ўзбекистон тарихида илк бор Ҳазрат Навоий туғилган сана исломий анъаналарга мувофиқ бошланади.

@alisher_qodirov