Get Mystery Box with random crypto!

МУФТИЙ ҲАЗРАТ КАТТА ЛАНГАР ҚУРЪОНИ САҚЛАНИШИНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИЛ | ALHIDOYA.UZ

МУФТИЙ ҲАЗРАТ КАТТА ЛАНГАР ҚУРЪОНИ САҚЛАНИШИНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИЛАР

Шу йил 5 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари идора Кутубхонаси фондидаги Катта Лангар Қуръонининг сақланиш жараёни билан яқиндан танишдилар.

Кутубхона мудири Камолиддин Маҳкамов Муфтий ҳазратларига мусҳафнинг реставрация ишлари ва сақлаш жараёни ҳақида батафсил маълумот берди. Унинг қайд этишича, мусҳаф ҳаво ҳарорати ва намлиги махсус жиҳозлар билан мунтазам назорат қилиб бориладиган консервация ва реставрация лабораториясида сақланади. Унда ҳаво намлиги 50 фоизни, ҳарорат 18+ 20+ даражани ташкил этади.

Муфтий ҳазратлари кутубхона фонди билан танишар эканлар, мана шундай бебаҳо меросларни асраб-авайлаш, уларни келажак авлодга бус-бутун етказиш ва тадқиқ этиш ишларига катта эътибор қаратишни алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, мана шундай хайрли ишларга ҳисса қўшаётган барча масъулларнинг ҳақига дуо қилдилар.

БАТАФСИЛ

Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia