Get Mystery Box with random crypto!

#савол_жавоб Мобил компаниядан 50 сент қарз олдим. У мендан | ALHIDOYA.UZ

#савол_жавоб

Мобил компаниядан 50 сент қарз олдим. У мендан 60 сент олади шу судхўрлик бўлиб қолмайдими?

Савол: Ассалому алайкум!
— Мобил компаниядан 50 сент қарз олдим. У мендан 60 сент олади шу судхўрлик бўлиб қолмайдими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— уайян миқдорда пул қарз бериб, уни кўпайтириб қайтариб олиш рибо (судхўрлик) саналади. Ҳозирда алоқа компаниялари томонидан таклиф қилинаётган "қарз"да ҳам худди шу ҳолат бор. Шунинг учун бундай қарз олиш шаръан жоизмас.

Энди ушбу қарз муомаласи шаръан тўғри бўлиши учун алоқа компанияларига таклифимиз шуки, ҳисобида маблағи тугаган мижозга компания томонидан маълум миқдорда "дақиқа", "SMS", "MB"лардан иборат "пакет"ни насияга сотиши ва буни олган одам томонидан келишилган муддатда тўланиши мақсадга мувофиқ. Шунда компаниянинг даромади ҳам, мижозларнинг олган қарзлари ҳам ҳалол йўл билан топилган бўлади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати

Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia