Get Mystery Box with random crypto!

АОКА директори Асаджон Ходжаев ўзининг 'Фейсбук'даги саҳифасид | Акабиров Азамат

АОКА директори Асаджон Ходжаев ўзининг "Фейсбук"даги саҳифасида ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини тақиқланган материалларни тарқатиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликни келтириб чиқариши ҳақида огоҳлантирди.

Гап шундаки, шу кунларда интернетда айрим фойдаланувчилар томонидан провокацион материаллар, фото ва видеолар фаол тарқатиляпти. Бироқ бундай материалларни тарқатаётганларнинг кўпчилиги уни тарқатганлик учун ҳам жавобгарлик борлигидан бехабар бўлиши мумкин.

Шу ўринда юртимизда фаолият кўрсатаётган барча ОАВ вакиллари, журналистлар ҳамда блогерларни имкон қадар бундай провокациялардан узоқроқ бўлишга, сўз масъулияти ва жавобгарлигини ҳис қилишга чорлаб қоламан.