Get Mystery Box with random crypto!

Президент журналист ва блогерлар фаолияти ҳақида: «Улар ўзимиз | Акабиров Азамат

Президент журналист ва блогерлар фаолияти ҳақида: «Улар ўзимизга муносиб масалаларни ёритишда қўрқмаслиги керак»

Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш масалаларига бағишлаб ўтказилаётган йиғилишда журналист ва блогерлар фаолияти ҳақида ҳам гапирди:

«Мен тизимдаги муаммоларни кўтариб чиқаётган, ёритиб бераётган журналист ва блогерлардан хурсандман. Айнан улар кўплаб муаммо ва қилинаётган ишларни ёритиб беришмоқда.

Албатта, бу масалалар оддий тилда айтганда эви, тасдиғи билан бўлиши керак. Улар одатда кўп масалаларни ўзи ўқиган, яъни ривожланган давлатлар билан солиштиришади. Лекин улар шуни ҳам тушунишлари керакки, бизда очиқлик сиёсатига энди 3 йил бўлди. Журналист ва блогерлар солиштираётган давлатларнинг эркинлигига эса 300 йил бўлган.

Биз албатта шу даврларга ҳам етамиз. Улар ўзимизга муносиб масалаларни ёритишда қўрқмаслиги керак».

@aoka_uz