Get Mystery Box with random crypto!

#ТАБРИК • Мустақиллик куни диний байрам эмас, тўғри! • Аммо б | AHMADXON DOMLA KOSONIY

#ТАБРИК

• Мустақиллик куни диний байрам эмас, тўғри!
• Аммо бу кун диним, ўзлигим, юртим, миллатим, тилим, тарихим... радикал даҳрийларнинг истибдоди тузумидан озод бўлган кун!
• Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида яҳудийлар ашуро кунини нишонлашар, шу кунда рўза тутишарди.
• «Бу қандай кун?!»-, деб сўрадилар, улардан.
• «Бу шундай кунки, унда Мусо ва унинг қавми Фиръавн истибдодидан озод бўлган! Биз бу кунни шу сабабдан қадрлаймиз, бунинг шукри учун рўза тутамиз»-, дейишди.
• «Мусога сизлардан кўра биз яқинроқмиз»-, дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва ўзлари ўша кунда рўза тутиб, саҳобаларга ҳам буюрдилар.
• Ҳа, зулмдан озод бўлган кун мен учун қадрли кун!
• Бу кунни қадрлашим динимни қадрлашимга сабаблардан биридир!
• Бу кунларга етолмаган, кўзида дув-дув ёш билан шу кунларни орзусида дуо қилган аждоднинг зиммамдаги ҳаққи учун ҳам, унинг ижобат бўлган дуоси учун ҳам бу кунни қадрлайман!
• Мен бу кунни айнан шу сабаблардан муборак бўлсин дейман!
• Мен мусҳафни қадрлаб, бошимга кўтарар эканман, унинг жилдини ҳам юксак тутаман! «Менга асосийси мусҳаф»-, дея жилдини йиртиб оёқ остига ташламайман!
• Ҳа, Мустақиллик куни диний байрам эмас, тўғри!
• Аммо бу кун диним, ўзлигим, юртим, миллатим, тилим, тарихим истибдод тузумидан озод бўлган кун!
• Бу неъматнинг лаззатини тутқунлик аламларининг аччиғини тотган зотлар тушунади.
• Шукри вожиб бўлган Озодлик куни - Мустақиллик муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Халқаро Ислом академияси фахрий доктори, мустақил Ўзбееистон фуқароси Аброр Мухтор Алий

@Ahmadxonkosoniy